Шерзод Эсанов: "Стадиондаги атмосфера ҳар доимгидан ҳам ажойиб бўлди"
29 апр 2024 16:34
Новости
Шерзод Эсанов: "Стадиондаги атмосфера ҳар доимгидан ҳам ажойиб бўлди"
Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Андижон" – "Насаф" (1:0) учрашувидан сўнг "бургутлар" футболчиси Шерзод Эсанов фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйин олдиндан қийин ўтишини билгандик. Шу боис ҳар томонлама муносиб тайёргарлик кўрдик. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши сабабли яхши натижага эришдик деб ўйлайман. Стадиондаги атмосфера ҳар доимгидан ҳам ажойиб. Асосий вазифани бажардик.
Асосий таркибда тушаманми ёки иккинчи бўлимдами – бу мураббийнинг танлови. Жамоамнинг ғалабаси муҳим ҳисобланади.
ОТЖдаги дўстларимизга, акаларимизга омад тилайман. Камида Олимпиада йўлланмаси ва чемпионлик билан қайтиб, халқимизни хурсанд қилишсин", – дейди Шерзод Эсанов.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии