RU

Последние новости

21:05Анвар Бердиев: "Йигитларга бунақа майдонда охиригача курашгани учун миннатдорчилик билдираман"  0 20:48Мухлислар Роналдунинг жарима зарбасини тепишдан олдин ўзига нима дейишини аниқлади  5 20:31"Бавария" япониялик футболчи трансферини эълон қилди  1 20:15"Боруссия"нинг 35 ёшли собиқ футболчиси клуб бош мураббийига айланади  1 20:00Суперлига. "Динамо" – "Олимпик" 0:0 (матнли трансляция)  6 19:45Европа Чемпионати очилиш учрашувини ким бошқариши маълум  9 19:30Про лига. "Арал" "Шўртан"ни мағлуб этди, "Машъал" - "Бухоро" 1:0 (Онлайн натижа)  6 19:26Де Лигт "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  0 18:52Эшитдик-да! Қирғизистон терма жамоасининг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  4 18:44Футзал. ОКМК ва БМБ ўртасидаги ярим финалда 12 та гол урилди  2 18:32Ибрагимович: "Леау, Меньян ва Тео Эрнандес "Милан"да қолади"  0 18:10"Насаф"нинг ОФК Чемпионлар лигасидаги йўли — 300 мингдан 3 миллион АҚШ долларигача  17 17:53Қирғиз Республикаси терма жамоаси билан тарихий натижа қайд этган мураббий ишдан кетди  7 17:20Евро-2024. "Қизилқум" устози Жамшид Саидов: "Футболчилари АПЛнинг гранд жамоаларида ўйнайдиган Шотландия кутилмаган натижа қайд этиши мумкин"  0 16:56Футзал. Ўзбекистон кубогининг илк финалчиси маълум бўлди  1

Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз» Новости

Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи 2-туридаги марказий учрашув шубҳасиз Наманганда «Навбаҳор» – «Андижон» ўртасида бўлиб ўтади.

Дастлабки турда «Андижон» ўз майдонида Самарқанднинг «Динамо»сини қабул қилди ва жанговар тарзда кечган учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилганини яхши билсангиз керак.

Ўша баҳсда андижонликлар таркибида иқтидорли ўйинчи Шерзод Эсанов боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилганди. У бунгача чемпионатда ҳам битта гол ургани мухлисларининг ёдида. Эсанов «Динамо»га қарши беллашув, «Навбаҳор»га билан баҳсга тайёргарлик ҳамда вазифа ҳақида гапирди.

-Бу мавсумда «Андижон» сафидаги иккинчи голингизни урдингиз. Сизда ҳужумкорлик ва голли иштиёқ сезилиб турибди. Бу мураббийни топшириғими ёки шахсий вазифангизми?

-Ассалому алайкум. Ҳа, албатта, ҳар бир футболчи ўзига мақсад қўяди. Жамоага озгина бўлса ҳам ёрдам бераётганимдан хурсандман ва бу мураббийимизнинг топшириғи.

-«Динамо» билан ўйин жуда шиддатли ва томошабоп ўтди. Ўйин ҳақида яна нималарни айта оласиз?

-Ўйин жуда ҳам қийин бўлиб ўтди. Майдонда бор кучимизни бердик. Мухлисларнинг тинимсиз қўллаб-қувватлаши ва характер эвазига ўйинда дуранг натижага эришдик, деб ўйлайман.

-Кубокдаги «ўлим гуруҳи» айнан «Андижон» жой олган гуруҳ ҳисобланади. Ўйинлар шунга монанд ўтяпти, деб ҳисоблайсизми?

-Ҳа, албатта. Бизнинг гуруҳимизда ҳамма жамоага гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилган ва ўйинлар шунга мос бўляпти, деб ўйлайман.

-Олдинда «Андижон»ни водий дербисида Наманганда «Навбаҳор»га қарши учрашув кутяпти. Ўйинга тайёргарлик қандай ва нима кутяпсиз?

-«Навбаҳор»га қарши ўйин учун ҳар томонлама тайёргарлик кўряпмиз. Албатта, бу водий дербиси. Биз Андижон халқи, «Андижон» мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз.

-«Андижон» Суперлигада пешқадам бўлиб турибди. Бу ҳол Кубок баҳсларида жамоага мотивация беряптими? Умуман, қандай таъсир кўрсатяпти

-Биз чемпионат ва Кубок баҳсларига бирдек тайёргарлик кўряпмиз. Худо хоҳласа, яхши натижалар кўрсатиб мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

-«Андижон»нинг Кубокдаги асосий вазифаси қандай?

-Ҳар бир клуб ўзига олий мақсад қўяди ва биз ҳам бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

«Андижон» матбуот хизмати.

Рейтинг: +6   

Комментарии

+1   
19 апр 17:55:07
Abrorbek Usmonov
Abdumannonov va Esanovni terma jamoaga chaqirish kerak edi
+1   
19 апр 11:47:51
Mustafoo
Alloh omadingizni bersin
+1   
19 апр 11:24:42
Shovruq88
Mana shu bolani olish kerak terma jamoaga!Boʻydor jismonan yahshi bosh bilan ham zoʻr oʻynaydi!!!!
+1   
19 апр 11:09:24
Шухрат Эргашев
Хозирги Андижондан нимадир кутса булади. Мавсум давомида Андижон рахбарияти томонидан футболчиларга бериладиган моддий ва маънавий кумак узилиб колмаса булди.
+1   
19 апр 11:07:35
chelsea
Andijon legenda uje
+1   
19 апр 10:58:03
jasur
Андижон беленгеми боляпти бу бола рахмат ука омад факат галаба кутамиз 4 май Анжан согдиёна бобур арена проста йонади
+1   
19 апр 10:53:36
David Terezege
Chempiion bulmoqchimiz chempionlar ligasida uynashni maqsad qilganmiz demesimi uka
   
19 апр 14:34:37
Davronbek Abduvaliev
Қайси жамоа кучли, насиб бўлса эртага билиб оламиз.
   
19 апр 14:34:25
Davronbek Abduvaliev
Қайси жамоа кучли, насиб бўлса эртага билиб оламиз.
   
19 апр 12:16:06
REAL MADRID
Qo'shtirnoq belgilarini noto'g'ri qo'yibsizlar sarlavhada
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика