Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»
19 апр 2024 10:47
Новости
Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»
Дастлабки турда «Андижон» ўз майдонида Самарқанднинг «Динамо»сини қабул қилди ва жанговар тарзда кечган учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилганини яхши билсангиз керак.
Ўша баҳсда андижонликлар таркибида иқтидорли ўйинчи Шерзод Эсанов боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилганди. У бунгача чемпионатда ҳам битта гол ургани мухлисларининг ёдида. Эсанов «Динамо»га қарши беллашув, «Навбаҳор»га билан баҳсга тайёргарлик ҳамда вазифа ҳақида гапирди.
-Бу мавсумда «Андижон» сафидаги иккинчи голингизни урдингиз. Сизда ҳужумкорлик ва голли иштиёқ сезилиб турибди. Бу мураббийни топшириғими ёки шахсий вазифангизми?
-Ассалому алайкум. Ҳа, албатта, ҳар бир футболчи ўзига мақсад қўяди. Жамоага озгина бўлса ҳам ёрдам бераётганимдан хурсандман ва бу мураббийимизнинг топшириғи.
-«Динамо» билан ўйин жуда шиддатли ва томошабоп ўтди. Ўйин ҳақида яна нималарни айта оласиз?
-Ўйин жуда ҳам қийин бўлиб ўтди. Майдонда бор кучимизни бердик. Мухлисларнинг тинимсиз қўллаб-қувватлаши ва характер эвазига ўйинда дуранг натижага эришдик, деб ўйлайман.
-Кубокдаги «ўлим гуруҳи» айнан «Андижон» жой олган гуруҳ ҳисобланади. Ўйинлар шунга монанд ўтяпти, деб ҳисоблайсизми?
-Ҳа, албатта. Бизнинг гуруҳимизда ҳамма жамоага гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилган ва ўйинлар шунга мос бўляпти, деб ўйлайман.
-Олдинда «Андижон»ни водий дербисида Наманганда «Навбаҳор»га қарши учрашув кутяпти. Ўйинга тайёргарлик қандай ва нима кутяпсиз?
-«Навбаҳор»га қарши ўйин учун ҳар томонлама тайёргарлик кўряпмиз. Албатта, бу водий дербиси. Биз Андижон халқи, «Андижон» мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз.
-«Андижон» Суперлигада пешқадам бўлиб турибди. Бу ҳол Кубок баҳсларида жамоага мотивация беряптими? Умуман, қандай таъсир кўрсатяпти
-Биз чемпионат ва Кубок баҳсларига бирдек тайёргарлик кўряпмиз. Худо хоҳласа, яхши натижалар кўрсатиб мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.
-«Андижон»нинг Кубокдаги асосий вазифаси қандай?
-Ҳар бир клуб ўзига олий мақсад қўяди ва биз ҳам бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.
«Андижон» матбуот хизмати.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии