"Шердор" янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди
17 дек 2018 12:51
Новости
"Шердор" янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди
Машғулотлар кунига икки маҳалдан бўлиб ўтмоқда. Футболчилар бош мураббий Бахтиёр Сатторов томонидан ишлаб чиқилган режа бўйича тайёргарликни олиб боришмоқда.
- Жамоамиз ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган. Шу боисдан ҳам янги мавсумга тайёргарлик ишларини аллақачон бошлаб юборганмиз. Айни пайтда ПФЛ томонидан қўйилган талабларни бажармоқдамиз. Хусусан, футзал бўйича "Шердор" жамоасини ташкил қилдик. Ҳозирда бу жамоа Ўзбекистон Кубоги мусобақасида иштирок этмоқда, - дейди Бахтиёр Сатторов.
Жамоа раҳбарияти ўзининг футбол академиясини ташкил этиш арафасида. Ҳозир бу борада ишлар олиб бормоқда.
- Биз вилоятимизда футболни ривожлантириш, ёшларни бўш вақтларидан унумли фойдаланиши, энг асосийси уларни соғлом турмуш-тарзга етаклаш мақсадида бир қатор лойиҳаларни ишлаб чиққанмиз, Футбол академиясининг ташкил қилиш орқали самарқандлик иқтидорли болаларни излаб топиш ва уларга футболни сир-асрорларини болалигиданоқ ўргатиш ҳисобланади, - дейди клуб директори Олимжон Сатторов.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии