RU

Последние новости

19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  1 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  3 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  0 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  6 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  3 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  1 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  4 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  4

"Шердор" иккинчи босқичга тайёр Новости

"Шердор" иккинчи босқичга тайёр

Самарқанднинг Биринчи лигадаги вакили "Шердор" иккинчи босқич учрашувларига тайёр.
Биринчи босқични тўртинчи поғонада якунлаган "кўхна шахар" жамоаси кейинги мавсум учун ҳам жамоани жиддий тарзда кучайтирди. 

Давралар оралиғидаги танаффусдан 15 июлда қайтган жамоа уч босқичли тайёргаpликни олиб борди. Биринчи босқич асосан янги футболчиларни кўрикдан ўтказиш ва жисмоний ҳолатга қаратилди. 18 июлда "Динамо"га қарши майдонга тушиб 2:0 ҳисобида мағлубиятга учради.

Таркиб қуйидагича бўлди:
"Шердор": Шуҳрат Муродов, Озод Турсунов, Лазиз Абдуллаев, Элёр Элмуродов, Саддам Боймаматов, Нурбек Сафаров, Искандар Холмирзаев, Турғун Қобилов, Суюн Сафаралиев, Саънатилло Зиёев, Убайдулла Набиев

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Шоҳруҳ Салоҳиддинов (Жамшид Раҳмонов 70), Ислом Сафаров, Сайҳан Наимов, Қаҳрамон Баҳодиров, Умид Ҳотамов, Миржалол Лакаев, Шерзод Камолов, Амиржон Аминжонов, Ёкуб Майза, Ловренс Катто

Тайёргарликнинг кейинги босиқчида жамоа асосан Самарқанд вилояти футбол федерацияси ташаббуси билан бўлиб ўтган "Мустақиллик кубоги" да иштироки билан олиб борилди. "Шердор" ушбу турнирда 6 кун давомида учрашувлар ўтказиб жамоани айнан мана шу турнирда шакллантиpиб олди.

Сўнгги босқич техник тайёргарликка қаратилиб унда жамоа машғулотларда ишлади.

Жамоа таркибига назар ташласак жамоани Аъзам Абдурафиқов, Фаёз Ҳамидов "Динамо" га ўтган бўлса, Жамшид Раҳмонов, Фаёз Баратов, Мунтазери Ҳусаиновлар жамоанинг иккинчи лигасида иштирок этади.

Жамоага Шуҳрат Муродов, Шерзод Камолов, Ислом Сапаров ("Янгиер"), Бобур Насимов, Юнус Суюнов, Жамол Норалиев, Шаҳзод Ашуров ("Динамо"), Исрофил Маматқулов, Жўрақул Муродов ("Шердор 2") лар жамоага келиб қўшилди. 

Тиббий кўрикдан ўтган жамоадан Юнус Суюнов ва Маматқулов Исрофиллар ижобий ўта олмади ва даволаниб сўнгра қайтадан ўтади.

"Шердор" 11 август куни Наманганга жўнаб кетади ва 12 августда биринчи учрашувини "Чуст-Пахтакор" га қарши ўтказади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика