RU

Последние новости

15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  9 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  3 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  5 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5

Шавкат Саидов: “Турк клублари каби ўйинлар таҳлили ва статистика бўйича бир нечта платформадан фойдаланишни йўлга қўйишимиз керак” Новости

Шавкат Саидов: “Турк клублари каби ўйинлар таҳлили ва статистика бўйича бир нечта платформадан фойдаланишни йўлга қўйишимиз керак”

Теги :  "Металлург"
7-11 декабрь кунлари Туркияда ўзбек футболи мутахассислари учун ўқув-семинари ўтказилди.

ЎзПФЛ ва Туркия Клублар бирлиги ҳамкорликда ташкил қилган семинар доирасида 20 нафар ўзбек клублари вакиллари турк футболи инфратузилмаси, “Фенербаҳче” ва “Галатасарой” клубларининг тижорий ва скаутинг (ўйинчилар селекцияси) соҳаларидаги фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди.

“Металлург” футбол клуби бош директори Шавкат Саидов турк футболи андозаси асосида Ўзбекистонда ҳам скаутинг ва селекция жараёнини яхши йўлга қўйиш кераклигини айтиб ўтди. 

- Истанбулда ўтказилган семинарларда кўплаб муҳим маълумотларга эга бўлдик. Айниқса, “Фенербаҳче” ҳамда “Галатасарой” клубларига бўлган ташрифимиз жуда фойдали ўтди. 

Менга скаутинг бўйича Туркия клубларида йўлга қўйилган иш жараёни жуда маъқул бўлди. Айниқса, Туркиянинг гранд клубларида турли минтақалардаги ёш иқтидорларни аниқлаб олиш учун алоҳида ҳудудий бўлимлар мавжуд эканлигини таъкидлаб ўтишни истар эдим. Биз ушбу мулоқот жараёнида улардаги мавжуд скаутинг ва агентлар билан ишлаш тизими билан ҳам танишиб чиқдик. Айниқса, замонавий футболдаги мавжуд технология ва қурилмалар ёрдамида футболчиларнинг жисмоний кўрсаткичларини ҳам таҳлил қилиб борилиши жуда муҳимлигига гувоҳ бўлдик. 

Масалан, турк клублари скаутинг ва футболчилар ўйини таҳлили бўйича бир вақтнинг ўзида бир неча платформалардан фойдаланишар экан. Футболчининг ўйинларини бориб кўриш, статистик таҳлилини амалга ошириш, Wyscout, Transfermarkt сингари платформалар орқали яна бошқа кўрсаткичларини мунтазам ўрганиб, солиштириб боришар экан. 

Диққатимни тортган жиҳатлардан яна бири уларда футболчининг техник-тактик ва жисмоний жиҳатларидан ташқари, руҳий ҳолатига ҳам алоҳида эътибор қаратилиши бўлди. Яъни катта ўйинларга, хусусан биз кузатган “Бешиктош” – “Фенербаҳче” сингари дербиларга руҳан тайёр бўлган футболчиларни жамоага жалб этишга алоҳида эътибор қаратилар экан. Биз ҳам мана шундай катта босимли учрашувларга дош берадиган ёш футболчиларни тарбиялай олсак, келажакда халқаро майдонда Эрон, Жанубий Корея ва Япония сингари қитъамизнинг гранд термаларидан ўзиб кета олишимизга ишонаман. 

“Металлург” футбол академиясида ҳам ёш футболчиларни айнан психологик жиҳатдан катта футболга тайёрлашга алоҳида эътибор қаратишга интиламиз. “Металлург”да ҳам 4 йилдан буён алоҳида скаутинг бўлими фаолият олиб бормоқда. Илҳом Шарипов сингари жамоамиз мухлисларига яхши таниш бўлган яна 5 нафар собиқ футболчиларимиз янги иқтидорларни клубга жалб этишга масъул бўлиб келишмоқда. Скаутинг бўйича иш жараёнимизни ушбу сафардан олган билимларимиз орқали янада яхшилаб, “Металлург” футбол академияси ва асосий таркибимизни юртимизнинг энг сара иқтидорлари билан тўлдиришда давом этамиз, - деди Шавкат Саидов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика