RU

Последние новости

02:54ШОМУРОДОООООВВВВ!! Элдорнинг голи "Рома"га ғалаба келтирди!  91 00:55Конференциялар лигаси. "Челси" Данияда ғалаба қозонди, "Бетис"дан дуранг  1 00:40Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" дуранг ўйнади, "Тоттенхэм" ютқазди ва бошқа натижалар  13 00:18Гвардиола ПСЖ футболчисини "нишонга олган"  0 23:40"Челси" футболчиси жароҳат олди  1 23:17Дани Алвесни судга беришди  4 22:50Фонсека: "Адолатсизлик"  1 22:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 21:35ТАРИХ ЯРАТИЛДИ! Абдуқодир Ҳусанов ой футболчиси!  48 21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  22 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  6 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  3 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  9

Шавкат Саидов: "Мазкур ғалабалар Бекобод аҳли ва Металлургия комбинатининг ютуғи" Новости

Шавкат Саидов: "Мазкур ғалабалар Бекобод аҳли ва Металлургия комбинатининг ютуғи"

"Металлург" - "Шўртан" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар жамоаси бошлиғи Шавкат Саидов матбуот анжуманида қатнашди.

- Дастлабки икки учрашувини бой берган “Шўртан” Бекободга жиддий тайёргарлик билан келишини кутгандик. Шунга яраша футболчиларнинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий тайёргарлигига катта эътибор қаратдик. Ўз навбатида муваффақиятга эришишимизда тезкор равишда киритилган голлар қайсидир маънода ёрдам берди. Шунингдек, бироз хотиржамликка берилишимиз оқибатида бу ҳолат биз учун салбий хизмат кўрсатишига ҳам бир баҳя қолди. Вақтида ўйинчиларни алмаштиришда янглишмадик. Яна ташаббусни қўлга олиб, учинчи голни киритдик.

Гарчи, учрашув сўнггида ғузорликлар пенальтидан фарқни қисқартиришга эришган бўлса-да, ғалабани сақлаб қолишимизга шубҳа қилмагандим. Кетма кет ютуқлар билан мухлислармизга катта хурсандчилик улашган ўйинчиларимизга миннатдорчилик билдираман. Бу зафарли юришларимиз бардавом бўлишини истаб қоламиз. Шу ўринда мазкур ғалабалар фақатгини “Металлург”ники эмас, балки Бекобод аҳли, Металлургия комбинатининг ютуғи деб биламан. Зеро уларнинг қўллаб-қувватлашларисиз биз бундай ижобий натижаларга эришмаган бўлардик, - дейди Шавкат Саидов. 

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика