RU

Последние новости

18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   2 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  1 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  3 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  11 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  3 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  20 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  14

Шавкат Саидов: "Мавсумдаги энг чиройли ўйинимизни кўрсатдик" Новости

Шавкат Саидов: "Мавсумдаги энг чиройли ўйинимизни кўрсатдик"

Учрашувдан кейин жамоа бош мураббийи Рустам Мирсодиқов Бекободга ташриф буюрган ОФК назоратчиларини кузатаётганлиги боис жамоа бошлиғи Шавкат Саидовга юзландик:
Бугун мавсумдаги энг чиройли ўйинимизни кўрсатдик деб ўйлайман. Мураббийларнинг ўйинга танлаган тактикачи, футболчиларнинг руҳий кайфиятини кўтаришга қилган саъйи ҳаракатлари ўз самарасини берди. Рустам Тўхтамуродович кўп таъкидлайдилар, ҳар қандай танаффус жамоанинг баҳсларга қўшилиб кетишига салбий таъсир кўрсатади деб. Бу айниқса бизнинг олдинги ўйинимизда яққол сезилганди. “Динамо”га қарши учрашувда ҳам ўйин бошида ҳаяжон, масъулият футболчиларимизга салбий таъсир кўрсатди ва ташаббусни меҳмонларга бериб қўйдик. Ушбу дақиқаларда дарвозабонимиз ва марказий ҳимоячиларимиз жамоа жонига оро кирди. Дониёр Одиловнинг дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтарганини ёдга олинг.

Биринчи таймда ҳарорат юқори бўлгач, асосий мақсадимиз меҳмонларни чарчатиш эди. Буни ўйинчиларимиз уддалашди. Иккинчи таймда эса икки тезкор ўйинчини майдонга туширишимиз, ўйин тақдирини ҳал этди. Яна шуни таъкидлаш керакки, бугун футболчилар доимо олдинга интилишди. Энг яхши ҳимоя – ҳужум, қабилида тўп сурдик. Натижада мухлисларга ёқадиган ўйин билан, рақибимизни йирик ҳисобда доғда қолдирдик. Олдинда қийин ўйинлар бизни кутиб турибди. Бироқ йигитлар ҳозирги руҳни сақлаб қолишса, ҳар қандай жамоага муносиб қаршилик кўрсатишимизга ишонаман.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика