RU

Последние новости

20:14Миржалол Қосимов: "Шубҳасиз, чемпионатнинг якуни қизиқарли бўлади"  2 20:11Суперлига. 100 дақиқа давом этган ўйинда "Локомотив" сўнгги сонияларда "Динамо"ни мағлуб этди  7 19:59Мбаппе Франциянинг навбатдаги йиғинига чақирилмади  0 19:35Денис Коростиченко: "Дуранг адолатли натижа бўлди"  1 19:32 "Балли, "Насаф! Балли, Рўзиқул!" - қашқадарёлик моҳир шарҳловчи Ҳусан Темировнинг таваллудига бағишланади  1 19:17"Манчестер Юнайтед" қишда "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:02Фарҳод Нишонов: "Жаҳон чемпионатига чиқиш йўлида исталган кучли рақиб билан ўйнашга тўғри келади"  1 18:22"Реал" Родри ёки Энцо Фернандесни сотиб олади, агар...  2 18:00Суперлига. Олмалиқда 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  11 17:31ОФК Чемпионлар Лигаси-2. Умар Эшмуродов жамоаси сафарда "Чонбук Моторс"га имкониятни бой берди   0 16:57"Ҳозирги ҳолатимни сўз билан таърифлаш қийин"   0 16:16Асаби бўшлар кўрмасин! "Барселона" жароҳат олган Пау Кубарси суратини чоп этди   6 15:47Ханс-Дитер Флик: "Бугун амалга оширган ишимиздан мамнунман"  1 15:15ОФК Чемпионлар лигаси-2. 4-турдан сўнг ғарбий минтақадаги ҳолат  9 14:42ОФК Чемпионлар Лигаси-2. "Чонбук Моторс" - "Селангор": Умар Эшмуродов асосий таркибда  0

Шавкат Имомов: “Нестеровнинг формаси менга омад келтирди” Новости

Шавкат Имомов: “Нестеровнинг формаси менга омад келтирди”

Ҳамюртимиз Шавкат Имомов Ўзбекистон - КХДР учрашувининг энг яхши мухлиси деб топилгани ҳақида хабар бергандик.
Мухлисларнинг кўпчилиги ушбу мухлисимиз ҳақида батафсил маълумот беришларини сўради. Биз Сидней шаҳрида “Бунёдкор” клуби мухлислар клуби етакчиси бўлган Шавкат Имомовдан интервью олдик.

- Сизда миллионлар ўйини футболга қизиқиш қачондан бошланган?
- Ўзим асли Келесда туғилганман. Ёшлигимдан деярли барча болалар каби футбол майдонида тўп тепиб юрганман. Маҳаллалараро мусобақаларда иштирок этганмиз, хаттоки Қозоғистонга чиқиб у ердаги жамоалар билан ўйнаб келганларимиз ёдимда. Кейинроқ “Солиқчи” клуби ташкил этилганди. Ушбу жамоа билан биринчи лигада оз бўлсада фаолият юритганман. Асосан ҳимояда ҳаракат қилардим. Аммо битта ўйинга бора олмай қолгандим, жамоам эса сафарда мағлуб бўлиб қайтган. Мени айбдор деб топиб жамоадан четлатишган. Шундан сўнг ўзим Келесдаги ёшларни йиғиб жамоа тузишга қарор қилиб бир қатор маҳаллий йигитларни тўплаганман.



Бу жамоа Республика биринчилигида ҳам иштирок этган. Жиззахда бўлган мусобақада биз билан бирга Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Сирдарё вилояти ва Жиззах вилояти жамоалари иштирок этишган. Бироқ ушбу биринчиликда 16 ёшдан ўтган футболчиларнинг қатнашиши мумкин эмаслигини билмаганим панд берган. Шу сабабли ташкилотчилар Жиззах жамоасига қарши баҳсда 7 нафар футболчимга тушишга рухсат беришган. Қизиғи камчилик бўлиб ҳам биринчи бўлимда ғалаба қозонганмиз. Иккинчи бўлимда рақиб жамоаси сафида профессионал ўйинчилар ҳам тушиб ғалабани илиб кетишган. Шу-шу футболни ташлашга қарор қилганман. Бироқ танишларим футболдан барибир буткул кета олмаслигимни айтишганди, ҳақиқатдан ҳам шундай бўлди.

- “Бунёдкор” мухлислар клубига кириб келишингиз ҳақида...
- 2007 йилдан “Қурувчи” жамоасининг ўйинларига тушиб юрдим. Жамоанинг ўйини менга ёқиб қолгани туфайли деярли барча учрашувларига борардим. Қайсидир баҳсда жамоа мухлислари жойлашган сектор ёнида ўтириб қолганман. Дилмурод деган боладан сизларнинг сафингизга қўшилсам бўладими нима қилишим керак деб сўраганман. Ижобий жавоб олгач эртасига Аброр Имомхўжаевга барча керакли ҳужжатларимни тақдим этганман. Шундай қилиб, жамоа мухлислар клуби аъзосига айланганман.

2008 йил Жиззахда ўтган баҳсга мухлислар ҳам борган. Юқорида айтганимдек Жиззахда аламли мағлубиятга учрганман. Ўшанда Миржалол Қосимов ва Сервер Жепаровга қарата бу ерда йирик ҳисобда ютайлик дегандим. Тақдирни қаранги ўша баҳсда “Қурувчи” 5:0 ҳисобида мағлуб этганди. Ҳозирги кунда “Бунёдкор” мухлислар клуби бошлиғи сифатида фаолият олиб бораяпман. Абдураҳмон ака Фозилов бошлаб кетган ишни имкон қадар яхши савияда давом эттиришга ҳаракат қилаяпмиз.



- Олдинги “Бунёдкор”нинг молиявий ҳолати ва ҳозирги “Бунёдкор”нинг молиявий ҳолати анчагина фарқ қилади. Ҳозирги вазиятда мухлисларни тўплаш қийин бўлмаяптими?
- Албатта ҳақиқатдан ҳам молиявий ҳолат ўзгарди. Бошида сафарларга бориш учун қизиқиб мухлислар клубига келганлар ҳам бор эди. Лекин ҳозирда бундайлар йўқ. Айни пайтда барча мухлисларимиз жамоага чин дилдан мухлислик қилади. “Бунёдкор” раҳбарияти сўнгги йилларда бизга қўлдан келганча ёрдам бериб келмоқда. Яна озгина эътибор бўлса етади, қолгани бизга керак эмас. Жамоамиз мухлислари қайсидир ўйинчи ёки мураббийга эмас фақат “Бунёдкор”га мухлислик қилишади. Ҳар хил одамлар турлича гап гапиришади. Лекин шу кунгача бошқа клублардан фарқли равишда жамоа мухлислари "Бунёдкор"дан ойлик олмаган. Абдураҳмон ака етакчи бўлган вақтда ҳам шундай бўлган, ҳозир ҳам шундай. Барчамиз сидқидилдан "Бунёдкор"га мухлислик қиламиз.

Раҳбарият сафарларга боришда, автобус ташкил этишда ёрдам бериб турар эди. Ҳозир бу нарсалар камайиб кетган. Бироқ ашаддий мухлислар сафарларга боришни ўзлари ташкил этиб вилоятлардаги баҳсларга бориб келишмоқда. Биз мухлислар клубдаги муаммоларни тўғри тушунган ҳолда фаолият олиб борамиз.

- “Бунёдкор” ўз тарихида илк бор чемпионатни кучли учликда якунлай олмади. Мухлислар буни қандай кутиб олди?
- Албатта бу бизни ранжитди. Лекин шерикларимга доим ҳам ғалаба қозонадиган жамоа йўқлигини, ойнинг ўн беши ёруғ, ўн беши қоронғу бўлишини айтдим. Ўтган йилларда “Бунёдкор” мунтазам равишда чемпион бўлиб келарди. Буюк ғалабалардан олдин кичик мағлубиятлар ҳам бўлиб туради. Бу йили насиб қилса ёшларимиз ўзларини нималарга қодирлигини кўрсатишади. Ўз навбатида имкониятдан фойдаланиб барчага мурожаат қилмоқчиман: фақат ўз жамоаингизга мухлислик қилинг. Бошқа жамоаларга эса эътибор қилманг, агар сизнинг жамоаингиз доим ғалаба қозонаверса ўз-ўзидан чемпион бўлади. Битта нарсани ёзиб кетинг илтимос: Биз барчамиз турли клубларга мухлислик қилсак ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинларида бирлашиб битта оилага айланамиз. Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз, кам бўлмаймиз ҳам! 

- Энди Осиё Кубогига ўтсак. Ўзбекистон ва КХДР ўртасидаги ўйин ҳақида нима дея оласиз?
- Аввало ўйинга кетишдан олдин юртимиз жамоаси бугун ғалаба қозонишини яратгандан сўраб дуо қилгандим. Жамоамизнинг ўйини менга ёқди. Ҳужумлар жуда кўп ташкил этилди. Агар Роналду ёки Месси шундай гол урса бутун дунё гапирарди. Сергеевнинг голи жуда чиройли ва мукаммал чиқди. Рашидов майдонга тушиб қандай ҳаракат қилганини кўрдингизми? Чаққон ҳаракатлари рақибни анча шошириб қўйди. Фақат уларга маслаҳатим бундай гаплардан кейин юлдузлик касалига дучор бўлишмасин, ишлашда, меҳнат қилишда давом этишсин. Шунда бутун дунё улар ҳақида гапиради.



- КХДР билан баҳсда Сизни ўйиннинг энг яхши мухлиси деб топишди...
- Ўйиндан олдин Нестеровдан формасини сўрагаб, биринчи ўйинда сени формангда мухлислик қиламан дегандим. КХДР билан баҳсда айнан Игнатий Нестеровнинг формаси мени юлдуз қилиб юборди, омад келтирди. Тақдирни қарангки дарвозабонимиз ўзи сўнгги сонияларда бизни муқаррар голдан қутқарди ва энг яхшилардан бири бўлди. Мени эса учрашувнинг энг яхши мухлиси деб топишди. Очиғини айтганда хаттоки нима бўлаётганини ҳам тушуна олмадим. Танаффус вақтида ташкилотчилардан бири келиб нималардир деди ва мусобақанинг расмий тўпини совға қилди. Кейин билсам энг яхши бўлибман. Футбол жамоавий ўйин, мухлислик ҳам жамовий дейиш мумкин. Сабаби агар мен стадионда бир ўзим бўлганимда ҳеч ким мени энг яхшиси деб топмас эди. Шу боис бу ютуқ фақат меники эмас бутун мухлисларники.

Ўз навбатида Ўзбекистоннинг ўзида туриб жамоамизни қўллаб қувватлаётганларга раҳмат айтмоқчиман. Насиб қилса бу охирги ғалабамиз бўлмайди. Юртимиздаги мухлисларнинг ҳам далдалари футболчиларимизга етиб келаётганига шубҳа йўқ.

Қатардаги Осиё Кубогида Австралия бизни 6:0 ҳисобида мағлуб этганидан сўнг уларнинг мухлислари бизга қараб қўшиқ айтишганди...Ўшанда жуда ҳам алам қилганди, ич-ичимдан ўтиб кетганди. Австралияга келишдан олдин битта ният қилганман: Терма жамоамиз финалга чиқиб у ерда Австралияни мағлуб этиш. Шундагина Қатардаги аламни унутаман. Насиб қилса ниятимга етаман.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди
Брисбен шаҳридан
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика