RU

Последние новости

12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  2 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  0 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  3 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  4 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  11 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  2 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  12 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  139 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1

Шавкат Аҳмедов: "Йигитларимиздаги иштиёқ юқори бўлгани учун ҳам "Бухоро"ни мағлуб этдик" Новости

Шавкат Аҳмедов: "Йигитларимиздаги иштиёқ юқори бўлгани учун ҳам "Бухоро"ни мағлуб этдик"

Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал босқичида Уйчи туманининг "Хотира-79" жамоаси ўз майдонида олий лига вакили "Бухоро"ни қабул қилиб учрашувда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мазкур ғалаба уйчилик ашаддий ишқибозларни беҳад қувонтириб юборгани аниқ. Ўйиндан сўнг "Хотира-79" жамоа мураббийи Шавкат Аҳмедов баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.  

- Учрашув қизиқарли ва тенг курашлар остида ўтди. Жанг асосан майдон марказида кечди. Рақиб жамоада гол уриш учун 2-3та хавфли вазиятлар бўлди. Олий лига жамоаси барибир кучли эканлиги учрашув давомида яққол кўзга ташланди. Таркибида маҳоратли ўйинчилар борлиги учун ҳам тактик ва техник жиҳатдан улар ажралиб турди. "Бухоро" футболчиси пенальтидан унумли фойдалана олмади. Омад эса бизга кулиб боқди.

- Ушбу ғалабамизнинг замирида бош мураббий Усмон Асқаралиевнинг хизматлари ётганини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Сабаби тажрибали мураббийнинг билим ва маҳорати эвазига жамоамиз барқарорлик сари дадил одимламоқда. Йигитларимизнинг ўсишга эришаётганида ҳам айнан ушбу мутахассиснинг меҳнати бор эканлигини айтиб ўтиш керак.

- Олий лига клубини Кубок баҳсларида мағлуб этиш ҳар қандай биринчи лига жамоаси учун ёқимли бўлиши табиий. Биз ҳам бундан хурсандмиз. Стадионимизни тўлдириб ўтирган мухлислар ўз уйларига мамнуният билан билан қайтишларини кўришнинг ўзи қувончлидир.

- Йигитларимизнинг кўзида ўт ёниб тургани ва уларда ғалабага бўлган ишётиёқнинг юқори бўлгани туфайли ҳам ғалаба қозондик деб ҳисоблайман.

- Учрашувдаги ягона гол муаллифи Исломбек Исоқжонов ҳақида нима дейишим мумкин? Бу йигитда гол уришни олдиндин ҳис қилиш қобиляти мужассам. Қолаверса Исоқжонов учун мавсум омадли бошланди ва у кетма-кет ҳар ўйинда рақиб посбонларини ранжитиб келмоқда. Иқтидорли ҳужумчи ўтган мавсум Бухоронинг "Спартак" жамоасида ўйнаганди. Аслида у Тўрақўрғонлик бўлиб, Наманган футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсум олдидан Исломбекни таркибимизга қўшиб олдик. Умид қиламанки у мавсум давомида ҳали яна кўплаб голларга муаллифлик қилади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика