RU

Последние новости

20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  0 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  1 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  5 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  8 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0

Шартномаси муддати, “Андижон”нинг Суперлигага қайтиш имконияти борасида Фарҳод Соҳибжонов билан суҳбат Новости

Шартномаси муддати, “Андижон”нинг Суперлигага қайтиш имконияти борасида Фарҳод Соҳибжонов билан суҳбат

Ўтган мавсум “Андижон” сафида Фарҳод Соҳибжонов ажойиб ўйин кўрсатди.

Бироқ жамоа элитада қолиш вазифасини уддасидан чиқа олгани йўқ. Шунга қарамай, Соҳибжонов ишончли ўйнади. Ўтган мавсум ва янги мавсум борасида Соҳибжонов билан суҳбатлашдик. 

“Албатта натижаларимиз яхши бўлгани йўқ. Айниқса, мухлисларимиз учун элитада қолишимиз керак эди. Биз Суперлигада қолишимиз шарт эди. Қолаверса, тажрибали бир нечта йигитлар етишмаслиги ҳам панд берди. Ғалаба қозона олишимиз мумкин бўлган баҳсларда омад етишмаслиги сезилди. Чунки таркибимизда кўпчилиги ёшлар эди. Шу ўринда жамоамиз бош мураббийимиз ҳам қўлидан келганча жамоани ўйин услубига ўзгариш киритган ҳолда ўйинларга тайёрлади. Афсуски, мавсум омадсиз кечди",- дейди Фарҳод Соҳибжонов.

- “Андижон” билан шартномангиз хусусида...

- Шартномам 2025 йилгача мўжалланган. Лекин бир нечта жамоалар таклиф билан чиққан. Бироқ мен клуб раҳбарияти билан бу масалада гаплашганим йўқ. 

- Про-лига ҳақида.

- “Андижон” Суперлигага қайта олади. Чунки бизда ажойиб мухлислар бор. Уларга футбол керак. Ишонаманки, вазифани уддалай оламиз. Асосийси, ўзимизга бўлган ишончни йўқотмаслигимиз муҳим аҳамиятга эга. 

- Тажриба олгани тўғрисида

- Суперлигада тўп тепиш орқали анча тажриба олдим, ўзимга бўлган ишонч ортди. Бу эса менга янги мавсумда янада асқотиши мумкин. Умуман олганда, элитада ўйнаш орқали ўсиш бўлишини ўзимда ҳис қилдим. 

- Диёр Раҳимқулов вафоти борасида

- Диёрнинг вафот этганини эшитиб, очиғи шок ҳолатга тушиб қолдим. Чунки мен ўша куни у билан телефонда гаплашгандим ва ҳаммаси жойида эди. Кейин акасига телефон қилиб, кейинчалик бу хабар рост эканига ишондим.





Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика