“Шальке” Бундеслигада 21 учрашувдан буён ғалаба қозона олмаяпти
25 окт 2020 09:11
Новости
“Шальке” Бундеслигада 21 учрашувдан буён ғалаба қозона олмаяпти
“Шальке” ғалабасиз сериясини давом эттирмоқда.
Шанба куни гельзенкирхенликлар Бундеслига 5-тури доирасида “Боруссия”га (0:3) имкониятни бой беришди.
“Шальке”нинг ғалабасига серияси ўтган мавсум билан қўшиб ҳисоблаганда 21 учрашувга етди. Улар сўнгги марта Бундеслигада 17 январ куни “Боруссия”ни (2:0) мағлуб этишганди. Шундан кейин “Шальке” 14 та учрашувда мағлуб бўлди, 7 та беллашувда дурангга эришди.
Айни пайтда “Шальке” бир очко билан (тўплар нисбати 2-19) Бундеслига турнир жадвалининг сўнгги поғоналаридан бирини эгаллаб турибди. Улардан кейинги поғонада “Майнц” бормоқда (5 ўйин, 0 очко).
Кузда “Шальке” раҳбарияти жамоа Дэвид Вагнерни истеъфога чиқариб, унинг ўрнига Мануэль Баумни бош мураббий этиб тайинлаганди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии