RU

Последние новости

14:25Игорь Сергеев: "Тошкентда кўпроқ гол уришимиз керак эди"  0 13:56"Рома" футболчиси клуб билан шартномасини узайтирди  1 13:24Матбуот анжумани. Ислом Исмоилов: "Терма жамоа хусусий эмас, миллатники. Виждоним тоза, энг муносиб 23 нафар футболчини жалб қилдик"  6 13:16"Динамо" тақдимот маросими ўтказди  1 12:47Анчелотти Симеоне ҳақида гапирди  2 12:22Ямал: "Мен зарба бермоқчи эдим, лекин Рафинья буни голга айлантирди"  6 11:55"Бавария" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  2 11:25Погба Франция терма жамоасига қайтишни мақсад қилган  1 10:46«Ливерпуль» «Боруссия» футболчисига 50 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:10Рафинья Неймар, Кака, Ривалдо рекордини янгилади  9 09:54Суперлиганинг илк турида ҳакамлар нечта хатога йўл қўйишди?  4 09:41Суперлиганинг 2-турида ишлайдиган расмийлар билан танишинг  6 09:33«Реал» етакчиси «Атлетико»га қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин  12 09:04«Ливерпуль» ёзда 5 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  6 08:35Харри Кейн тарихий натижани қайд этди  3

Шаҳриддин Ишназаров: «Навоийлик мухлислар «Қизилқум»га ишонади» Новости

Шаҳриддин Ишназаров: «Навоийлик мухлислар «Қизилқум»га ишонади»

Олий лига еттинчи тур марказий учрашувларидан бири «Қизилқум» — «Бухоро» учрашувидан кейин мезбонлар Мухлислар клуби етакчиси Шаҳриддин Ишназаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бу учрашувда ҳар бир очко икки жамоа учун ҳам жуда қадрли эди, — дейди Шаҳриддин Ишназаров. — Шу боис, кўплаб бухоролик ишқибозлар ҳам ўйинни стадионнинг ўзидан туриб кузатишди. Аслида учрашув дуранг натижа билан тугаганида ҳисоб адолатли бўларди. Афсуски, севимли жамоамиз ярим ҳимоячиси Шерали Жўраев бироз ҳиссиётга берилиб, қизил карточка олди ва майдонни тарк этди. Шу вазиятдан 5-10 дақиқа аввал айнан Шерали меҳмонлар ҳимоячиси Сардор Раҳмонов билан тўқнашиб, боши ёрилганди. Буни тўғри тушунамиз. Жароҳат ҳам футболнинг бир бўлаги. Аммо ҳар қандай вазиятда футболчи ким бўлишидан қатъий назар ўзини қўлга олиши тарафдоримиз.

«Қизилқум» ушбу ўйингача мағлубият нималигини билмай келаётганди. Шу боис бўлса керак, охирги натижа айрим ишқибозларга ёқмаслиги мумкин. Аммо биз «Қизилқум» жамоасига ишонамиз. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар севимли футболчиларимизнинг кейинги учрашувларидаги ғалабаларига ишонамиз ва уларни доимо қўллаб-қувватлаймиз! Навбатдаги ўйинда «Қизилқум» Қаршига сафар қилади. Кўпсонли Мухлислар клубимиз аъзолари ушбу ўйинда ҳам ўз суюклиларига далда бўлишга ҳозирданоқ тайёр! Олға, «Қизилқум»! Доимо ғалаба ёр бўлсин!", - дейди Ишназаров.

«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика