RU

Последние новости

03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  11 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  5 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  37 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  5 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  4 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

Шаҳбоз Жўрабеков: "Турнир жадвалига 4-5 турдан сўнг қараш керак. Мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди" Новости

Шаҳбоз Жўрабеков: "Турнир жадвалига 4-5 турдан сўнг қараш керак. Мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди"

Биринчи турда Олмалиқда мағлубиятга учраган "Бухоро" кеча Тошкентда "Қизилқум" устидан ғалабани тантана қилди.

Учрашувдан сўнг "Бухоро" футболчиси Шаҳбоз Жўрабеков фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Барча мухлисларни янги мавсум ва рамазон ойи билан табриклайман. Суперлигани яхши бошлаган эдик. ОКМК билан сўнгги сонияларда гол ўтказиб юборганимиз қимматга тушганди. Хатолардан тўғри хулоса чиқардик. Уч очко сув ва ҳаводек зарур эди. Масъулиятни ҳис қилган ҳолда барчамиз мураббийлар кўрсатмасини бажардик. Муҳими мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди. Бизга ишонган барчага раҳмат. Бу ҳали бошланиши. Янада ёрқин ғалабаларимиз олдинда. Мазкур ғалаба ўзимизга ишончни ошириши шубҳасиз. 

Чемпионат бошланишида ҳамма жамоалар тенг ҳолатда бўлади. Энг яхшиси 4-5 турдан сўнг жадвалага қараш керак. Ўша вазиятда кучли ва кучсиз жамоалар ажралиб чиқади. Ҳозирча танаффусга яхши кайфиятда йўл оламиз ва кейинги ўйинларга тайёргарликни бошлаймиз",- дейди Шаҳбоз Жўрабеков. 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика