Шадли: "Манчестер Юнайтед" Кейнга қизиқиш билдирганида ҳайрон бўлмадим"
18 мая 2015 15:47
Новости
Шадли: "Манчестер Юнайтед" Кейнга қизиқиш билдирганида ҳайрон бўлмадим"
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Носир Шадли "Манчестер Юнайтед"нинг Гарри Кейнга қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
"Ҳайрон бўлмадим, чунки Кейн - жуда иқтидорли. Бу мавумда барча турнирларда 30тадан кўп гол урди, Премьер-лига ва халқаро аренада ўзини кўрсатди. Шу сабабли, унга йирик клублар қизиқиш билдириши одатий ҳол. Мен Гарри учун қарор қабул қилмайман, у катта йигит ва ўзи бир қарорга кела олади. Кейннинг "Тоттенхэм" билан узоқ муддатли шартномаси бор. Кўрамиз, нима бўлар экан" - дейди Шадли.
Комментарии