RU

Последние новости

11:25Роналдуга КЖЧ иштирокчиси сафига ўтиш таклиф қилинди  1 11:00“Фенербахче“ ТОП трансфер амалга ошириши мумкин  0 10:35“Арсенал“ дунёнинг энг қиммат дарвозабонини сотиб олишга яқин  0 10:13БМБ иккита легионери билан хайрлашди  0 09:48Неймар коронавирус юқтириб олди  4 09:22Олимпия терма жамоамиз Қирғиз Республикасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  5 08:53Қатар терма жамоаси бугун Тошкентга келади  12 08:26Нодир Элибоев БМБ мураббийлигидан кетди, унинг ўрнига футзалимиз афсоналаридан бири бош мураббий бўлди  1 08:00Назорат учрашуви. “Нефтчи“ “Нефтчи“ билан дуранг ўйнади  2 07:37U-18 терма жамоамиз Беларусга ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  2 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  8 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  5 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  3 22:50Дембеле жароҳат олди  0

Қосимов vs Шацких. АГМК - "Пахтакор" учрашувига превью Новости

Қосимов vs Шацких. АГМК - "Пахтакор" учрашувига превью

Coca Cola Суперлигаси 19-турининг қизиқарли учрашувларидан бири Олмалиқда АГМК - "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтади. Сўнгги йилларда фаворити олдиндан айтиб келинган ўйин.

Қизиқарли ва курашларга бой ўтиши кутилаётган ўйин олдидан фикр ва мулоҳазалар, факт, статистика ҳамда маълумотлар билан ўртоқлашамиз.


АГМКнинг иккинчи даврадаги натижалари. Миржалол Қосимов шогирдлари мавсумнинг иккинчи қисмида 2та ғалаба, 2та дуранг ва 1та мағлубият қайд этиб турибди. 


18-тур.  "Қўқон-1912"  - АГМК 0:0

17-тур. АГМК - "Сурхон" 2:1

16-тур. "Насаф" - АГМК 0:0

15-тур. АГМК - "Локомотив" 4:0

14-тур. АГМК - "Металлург" 0:1

"Пахтакор" "Сўғдиёна" билан қолдирилган ўйинни ҳисобга олганда 6та учрашув ўтказди. 3та ғалаба, 3та дуранг қайд этган ҳолда иккинчи даврада мағлубиятсиз одимламоқда. Бу албатта фақат Суперлигадаги натижа. 


18-тур. "Пахтакор" - "Металлург" 2:1

17-тур. "Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:1

16-тур. "Пахтакор" - "Олимпик" 1:1 

15-тур. "Нефтчи" - "Пахтакор" 0:2

11-тур. "Сўғдиёна" - "Пахтакор" 2:2

14-тур. "Пахтакор" - "Динамо" 3:2

OKMK

Суперлига. Тур 18

15/09/2022, 19:00

2
:
0
Завершен

Пахтакор

Хожиакбар Алижонов - 54', Драган Черан - 85'

45'
90'
46'  Мирджахон Мирахмадов (Мартин Боаке)
66'  Абдулла Абдуллаев
73'  Акром Комилов (Шохрух Гадоев)
73'  Абдулла Абдуллаев (Дан Спатару)
82'  Хуршид Гиясов (Алишер Джалилов)
87'  Санжар Турсунов (Миржамол Касымов)
46'  Достонбек Хамдамов (Олександр Насонов)
46'  Илья Мартинович (Шерзод Агзамов)
52'  Хожиакбар Алижонов
54'  Хожиакбар Алижонов
68'  Азизбек Тургунбаев (Аббосбек Файзуллаев)
83'  Санжар Кувватов
85'  Драган Черан
89'  Фаррух Сайфиев
90'  Драган Черан (Диёр Холматов)


Ўзаро ўйинлар 

Ҳозирга қадар чемпионатлар тарихида жамоалар 29 марта ўзаро тўқнаш келишган. 21 беллашувда "Пахтакор" ғалаба қозонган. 4 баҳсда дуранг қайд этилган бўлса, 4 марта Олмалиқ клуби зафар қучган. "Шерлар" 52 тўп киритиб, 16 гол ўтказиб юборган. 7 муваффақиятни жамоа йирик ғалаба билан қўлга киритган. 

 

"Пахтакор"  -  АГМК. Жамоаларнинг сўнгги 13та учрашувига назар соламиз. Олмалиқликлар 12та ўйиндан бери "Пахтакор"ни мағлубиятга учрата олмаяпти. Сўнгги ғалаба 2018 йил Ўзбекистон кубоги финалида қўлга киритилган. Суперлига доирасида эса "кончилар" 2017 йилги мавсумнинг биринчи даврасида Раҳматилло Бердимуродов ва Игорь Йеличнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Демак бунга ҳам 5 йил бўлибди.  АГМК охирги 5та учрашувда 13та гол ўтказиб юбориб, рақиб дарвозасини ишғол қила олмаган. Сўнгги бор 2020 йилги мавсумда  "шерлар" посбонини ранжитганини айтиш жоиз. Миржалол Қосимов шогирдлари мазкур нохуш статистикага  чек қўядими?


OKMK

Йован Жокич - 16', Йован Жокич - 57', Зохир Пиримов - 90'

Кубок Узбекистана. Тур 1

28/10/2018, 15:00

1
:
3
Завершен

Пахтакор

Исмоил Гонсалвеш - 54'

45'
90'
16'  Йован Жокич
34'  Лутфулла Тураев
38'  Владислав Касмынин
39'  Абдукаххор Ходжиакбаров
57'  Йован Жокич
80'  Йован Жокич
83'  Камолиддин Мурзаев (Зафар Палванов)
84'  Ойбек Киличев (Музаффар Музаффаров)
90'  Зохир Пиримов
90'  Зафар Палванов (Джавлон Гусейнов)
90'  Зохир Пиримов (Жамшид Ҳасанов)
32'  Шерзод Агзамов
46'  Владимир Козак (Джамшид Искандеров)
54'  Исмоил Гонсалвеш
75'  Дильшод Рахматуллаев (Жасур Яхшибаев)
86'  Акмаль Шорахмедов (Игорь Сергеев)



Олмалиқдаги охирги ғалаба 

Олмалиқдаги ўйинларда ҳам мутлоқ устунлик "Пахтакор" томонида 11та ғалаба, 3та мағлубият. Юқорида айтганимиздек, 2017 йилги мавсумнинг биринчи даврасидаги ғалаба, рақиб дарвозасига урилган гол сўнггиси бўлиб турибди. АГМК ўз майдонидаги кейинги 4та баҳсда тўп кирита олмаган. 


18.03.2021. АГМК - "Пахтакор" 0:3

01.11.2020. АГМК -  "Пахтакор" 0:6

17.08.2019. АГМК - "Пахтакор" 0:3

12.07.2018. АГМК - "Пахтакор" 0:1

15.06.2017. АГМК - "Пахтакор" 2:0


Игорь Сергеев АГМК билан ўзаро ўйинлар тўпурари


Сергеев ҳозиргача Олмалиқ жамоаси дарвозасини 8 марта ишғол қилишга эришган.

АГМК билан юқори лигада жамоамиз 2008 йилдан бери тўқнаш келмоқда. Ўзаро ўйиндаги илк гол Одил Аҳмедов ҳисобига ёзилган. Рақибнинг биринчи голига Бахтиёр Ҳамидуллаев муаллифлик қилган.

Игорь Сергеев АГМК дарвозасини айни пайтга қадар 8 бор ишғол қилишга муваффақ бўлган. Бу кўрсаткич билан у ўзаро ўйинлар тўпурари ҳисобланади. Одил Аҳмедов ва Шерзод Каримов ҳисобида 5тадан гол мавжуд. Владимир Козак эса 3 марта олмалиқликлар дарвозасини нишонга олган. АГМК учун "Пахтакор" дарвозасига энг кўп голни Зафар Полвонов киритган. Ушбу ҳужумчи тўқнашувларда 3 гол муаллифига айланган.

8 - Игорь Сергеев

5 - Одил Аҳмедов, Шерзод Каримов

3 - Владимир Козак, Зафар Полвонов, Драган Черан, Достон Ҳамдамов.

Йўқотишлар

Яқинда жарроҳлик амалиётини ўтказган Икром Алибоев "Пахтакор"га ёрдам бера олмайди. АГМКдан эса Муроджон Тошматов жароҳати сабаб ўтказиб юборади. 



Ҳакамлар

Аҳро Рисқуллаев жорий мавсумда Суперлига доирасида "Пахтакор"нинг биринчи, АГМКнинг (14-тур "Металлург" 0:1) иккинчи ўйинида бош ҳакам сифатида фаолият олиб боради. 


Мутахассис фикри. Бахтиёр Ашурматов:  - Бу баҳсда қайси жамоа ғалаба қозонишини тахмин қилиш жуда қийин. Охирги йилларда АГМК "Пахтакор"га қарши учрашувларда мағлубиятга учрамоқда. Шацких жамоаси бир текис ўйин кўрсата олмаётганини, олмалиқликлар юқори ўринлар учун курашаётганини ҳисобга олсак имкониятлар тенг. Фикримча дуранг натижа қайд этилади.

 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика