RU

Последние новости

21:51"Нефтчи" Ашурматов учун "Рубин"га 500 минг доллар тўлашга тайёр  3 20:55"Локомотив" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  5 20:45Анвар Бердиев "Шўртан" билан шартномасини узайтирди  2 20:20Фарруҳ Зокиров: "Биз ҳозирги таркибимиз билан ҳам кейинги босқичга чиқишимиз керак"  0 20:10"Барселона" ҳимоячиси 5 ҳафтага сафдан чиқди  3 19:56Расман: "Бухоро" хорватиялик легионерни сафига қўшиб олди  0 19:43Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси: "Абдуқодир Ҳусановни "Манчестер Сити"га ўтгани билан табриклаймиз!"  10 19:34Людмила Карачик: "Биринчи ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз"  0 19:19"Бунёдкор" "Динамо"дан устун келган назорат ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  0 18:57Европа чемпионати бронза медали соҳиби Симон Кьер фаолиятини якунлади  0 18:34Селюк: "Ҳусанов қанақасига 50 млн туради? Максимум – 20!"  65 18:11"Ливерпуль" футболчиси фаолиятини Шотландияда давом эттиради  0 17:49Модрич — "Барса"га қарши ўйиндан кейин интервью берган "Реал"нинг ягона футболчиси  8 17:20"Пахтакор" Туркия йиғинида Чехия, Япония ва Қозоғистон жамоалари билан ўйнайди  4 16:55"Бунёдкор" назорат учрашувида "Динамо"ни мағлубиятга учратди  5

Шацких, Бақоев ва Карпенко: "Бизни қўллаб турган барчага раҳмат" Новости

Шацких, Бақоев ва Карпенко: "Бизни қўллаб турган барчага раҳмат"

Ўзбекистон - Уммон (0:1) учрашувидан сўнг терма жамоадаги сўнгги ўйинларини ўтказган учта футболчи иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Улуғбек Бақоев: "Бугунги байрам учун барчага раҳмат. Ўйлайманки бизнинг ўрнимизни ёшлар муносиб боса олишади".

Максим Шацких: "Бизни шунча вақт давомида қўллаб турганларга раҳмат айтаман. Бугунги тадбирни ташкил этганларга раҳмат. Терма жамоа билан бирга Жаҳон чемпионатига йўлланма ололмаганим армоним бўлиб қолади. Биз терма сафидаги барча ўйинларда мухлислар учун ўйнадик, барчага раҳмат".

Виктор Карпенко: "Иккала шеригимнинг фикрига қўшиламан. Ўзбекистонда иқтидорли ёшлар ўсиб келишмоқда. Уларга йўл бериш вақти келганди. Инсонинг ёшини алдаб бўлмайди. Бизни қўллаб турганларга миннатдорчилик билдираман".


- Терма жамоадаги энг ёрқин вазиятни ёдга олсангизлар?

Виктор Карпенко: "Менимча термадаги ҳар бир ўйинда майдонга тушиш сўз билан ифодалаб бўлмайдиган ҳаяжонлик вазият бўлади. Минглаб мухлислар сени стадиондан туриб қўллаб туришади".

Максим Шацких: "Термадаги ўйинларим орасида бирданига БААга қарши ўйин ёдимга тушаверади (ОК-2000 саралаши. 1999 йил 27 ноябрь). Бундан ташқари Самарқандда кечган Озарбойжонга қарши дебют ўйиним ҳам ёдимда".

Улуғбек Бақоев: "Осиё кубоги-2011 чорак финалидаги Иорданияга қарши баҳс! Бундан ташқари "Озоди" стадионида Эронга урган голим"


- Олег Шацких ҳозир нималар билан машғул?
Максим Шацких:
Акам ҳозирда Москвада яшамоқда. Фирмада бизнес билан шуғулланмоқда. Ўзбек дўстлари билан йиғилиб ҳамон футбол ўйнаб туришибди. Унга албатта саломингизни етказиб қўяман.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика