“Севинч” яна машғулотларга киришди
10 мар 2017 15:00
Новости
“Севинч” яна машғулотларга киришди
Машғулотларда аёллар терма жамоаси сафига чақирилган футболчилар иштирок этишмаяпти. Улар айни кунларда БААнинг Дубай шаҳридаги йиғинда бўлиб туришибди. Ушбу футболчиларимиз 13 мартдан жамоамиз сафига қўшилишади.
“Севинч” 16-20 март кунлари Тошкентда бўладиган мини футбол бўйича XIII Ўзбекистон чемпионатининг ҳал қилувчи босқичида иштирок этади. Ҳозирги кунлардаги барча тайёргарлик машғулотлари ана шу мусобақага қаратилган.
Ўзингизга маълум, “Севинч” бу чемпионатнинг икки турида иштирок этди ва 1-ўрин билан якунлади. Ҳал қилувчи босқичда олтита жамоа иштирок этади. Учрашувлар 16 март куни бошланади. “Севинч” бу босқичдаги дастлабки учрашувни шу куни Нукуснинг “Қирқ қиз” жамоасига қарши ўтказади.
Шу суносабат билан, футболчиларимиз 15 март куни Тошкентга сафар уюштиришади.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии