RU

Последние новости

21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  0 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  0 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  25 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0 19:33"Металлург" Про лига талабларини бажариш устида ишламоқда  1 19:05Хитойда "катта тозалаш": келишилган ўйинлар можароси сабаб ўнлаб клублар жазоланди  1 18:37Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Япония Тожикистонни ютиб, плей-оффга йўл олди  6 18:06"Пахтакор ФМ" Про лигада иштирок этади  6 17:52Европа Лигаси плей-оффига қуръа ташланди  1 17:35"Бавария" асосий ярим ҳимоячисининг кетиши ҳақида баёнот берди  1 17:11Ўзбекистон аёллар термаси Вьетнамни таслим қилди, Карачикдан хет-трик!  5 16:49Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Нефтчи" U-21 7 та, "Баланд масжид" 6 та гол урди ва бошқа натижалар  12 16:29ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!  49

“Севинч”: Олия Ахмедовага бахт тилаймиз! Новости

“Севинч”: Олия Ахмедовага бахт тилаймиз!

Роман ва Олияларнинг бугун бахт кечаси – никоҳ тўйи бўлиб ўтди.


“Севинч” жамоасининг марказий ҳимоячиси, етти карра Ўзбекистон чемпиони, етти карра Ўзбекистон Кубоги соҳибаси, Осиё чемпиони ва жамоамиз сафида кўпгина халқаро турнирлар совринлари соҳибаси ва яна яқинда жамоамиз сафига қайтган Олия Ахмедовани бугун бутун клубимиз раҳбарияти,  мураббийлар штаби, футболчи қизларимиз ва клубимиз ходимлари иштирокида бахт кечасини нишонладик.

Тантанали кечанинг азиз меҳмонлари қаторида  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, мамлакатимиздаги спорт журналистларининг устози, ўтмишда машҳур фубол шарҳловчиси, отахон журналист Аҳбор Имомхўжаев ҳам иштирок этдилар, шунингдек кечада Ўзбекистон Аёллар Футбол Ассосациясидан Алишер Файзиев ва бир қатор таниқли спорт журналистлари ҳамда “Насаф” ПФК бош менеджери Шамил Ярулин, “Машъал” футбол академиясининг директори Абдураҳмон Юмангулов бошқа меҳмонлар ҳозир бўлишди.

Бахт кечасида иштирок этган азиз меҳмонлар ёш келин-кўёвларни  бахт кечаси билан табриклаб энг эзгу тилакларини билдиришди.

Роман ва Олияларни яна бир марта “Севинч” ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби, барча футбболчи қизларимиз ҳамда ходимларимиз номидан бугунги  никоҳ ва бахт кечаси билан самимий табриклаймиз, уларга мустаҳкам соғлик, узоқ умр тилаймиз. Келин ва кўёвни тинч-тотув умр кечиришларини, Ахбор Имомхўжаев айтганларидек: “ўғил фарзанд кўришса “Насаф” аъзоси, қиз фарзанд кўришса “Севинч” жамоасининг ўйинчиси бўлишини” тилакдошимиз,  кўп фарзандлар кўришиб – бахтли ота-оналар бўлишликларини тилаб қоламиз. Ҳамиша Сизларга бахт ва омад ёр бўлсин деб , қоламиз!

Қуйида никоҳ кечасидаги  қувончли дамларни  эътиборингизга ҳавола қиламиз:





Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика