"Севилья" Рафа Мир билан шартнома имзолади
20 авг 2021 19:44
Новости
"Севилья" Рафа Мир билан шартнома имзолади
"Вулверхэмптон" ҳужумчиси Рафа Мир "Севилья" билан шартнома имзолади.
24 ёшли испаниялик футболчи билан тузилган шартнома 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Футболчи 12-рақам остида тўп суради.

Рафа Мир 2020/21 йилги мавсумда "Уэска"га ижарага берилганди. У барча турнирларда 39 та ўйин ўтказиб, 16 та гол урди ҳамда битта голли узатмани амалга оширди. Форвард Испания олимпия терма жамоаси таркибида олти учрашувда учта гол урди ва Токио Олимпиадасининг кумуш медали соҳибига айланди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Комментарии