"Севилья" президенти: "Ливерпуль" Моренога қизиқмоқда"
03 июн 2014 21:01
Новости
"Севилья" президенти: "Ливерпуль" Моренога қизиқмоқда"
"Севилья" президенти Хосе Кастро Альберто Моренога "Ливерпуль" томонидан қизиқиш бўлаётганини тасдиқлади.
"Ливерпуль"нинг Моренога қизиқаётгани ҳақиқат. Озгина кутишимиз зарур. Ҳозирча аниқ бир гап айта олмаймиз. "Севилья"да ҳеч кимни мажбурлаб олиб қолмаймиз. Агар кимдир кетишни истаса кетиши мумкин. Лекин, биз қўйган нархларга рози бўлиши зарур.
Айни пайтда жамоада молиявий муаммолар йўқ. Шу сабабли футболчиларни сотишга эҳтиёжимиз йўқ", - дейди "Севилья" президенти.
Айни пайтда жамоада молиявий муаммолар йўқ. Шу сабабли футболчиларни сотишга эҳтиёжимиз йўқ", - дейди "Севилья" президенти.
Комментарии