"Севилья" Депайни кўндирмоқчи
17 ноя 2022 18:29
Новости
"Севилья" Депайни кўндирмоқчи
Клуб нидерландиялик футболчини январь ойидаёқ ўз таркибига қўшиб олмоқчи. “Севилья” “Барса” форвардини жамоа ҳужумига жон киритадиган муносиб номзод, деб билмоқда. Чунки жамоа қуйи лигаларга тушириб юборадиган сўнгги поғоналардан чиқиб кетмоқчи. Жамоа Ла Лиганинг сўнгги учлигидан ўрин олган ва ортда қолган 14 турда атиги 13 та гол урди.
Ҳозирда Нидерландия термаси сафида бор эътиборини Жаҳон Чемпионатига қаратаётган Депай “кўк-анорранглилар” таркибида Роберт Левандовски, Усман Дэмбеле, Ансу Фати, Рафинья ва Ферран Торреслар орасида 5-танлов ҳужумчиси бўлиб қолмоқда.
Собиқ “Лион” ва “Манчестер Юнайтед” футболчисининг Каталония клуби билан шартномаси ушбу мавсум сўнггида тугайди. “Севилья” амалдаги жамоаси футболчини молиявий муаммолар пайтида текинга қўйиб юборишига умид қилмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии