Серхио Рамос: "Худбин бўлмаслик учун иккинчи пенальтини Бенземага бердим"
29 авг 2018 12:40
Новости
Серхио Рамос: "Худбин бўлмаслик учун иккинчи пенальтини Бенземага бердим"
"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос "Жирона"га қарши ўйинда нега иккинчи пенальтини тепмаганига изоҳ берди.
"Реал Мадрид" сардори Серхио Рамос Испания чемпионати 2-тур доирасида "Жирона"га қарши ўйинда (4:1) иккинчи пенальтини тепиш ҳуқуқини нега Карим Бенземага қолдирганини тушунтириб берди.
"Мен жамоада 11 метрлик зарбаларни амалга оширишда биринчиман, бу борада иккинчи айнан Карим Бензема.
Ўйлашимча, инсон "эгоист" (худбин) бўлмаслиги керак, биринчи навбатда жамоа манфаатларини ўйлаш зарур, – деди Рамос.
Комментарии