RU

Последние новости

16:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади  1 15:44Абдуқодир Ҳусанов "Setanta Sports"га интервью берди  4 15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  2 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  5 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клуби билан ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамов билан интервью!  3 14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  7 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  1 13:32Расман: "Металлург" Султонов билан шартнома имзолади  1 13:15Дарвин Нуньес Саудия Арабистони чемпионати қайдномасидан чиқарилди  4 12:58"Гулистон" клуби янги мавсумга тайёрланмоқда  1 12:32Япония лигасида дуранглар бекор қилинди  7 12:06Миржамол Қосимов: "Миржалол Қосимов жамоасида бўлиш босими йўқ. Аксинча, бу интилишга туртки беради"  4 11:39Марк Краснов: "Арал" яхши жамоа экан, клубда барча ишга профессионал ёндашади"  0 11:17Нодир Абдураззоқов: "Жамоанинг мақсади ҳар доим битта бўлган. Ҳеч қачон бешталик ё ўнталикда бўламиз деган ўй бўлмаган"  0 10:45Дониёр Абдуманнопов: "Мақсад доим юқори қўйилади. Амалда кўрсатиш керак"  0

Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида Новости

Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида

Афсонавий испан футболчиси Серхио Рамос "Five Eleven Capital" компанияси билан биргаликда "Севилья" клуби эгасига айланиш ниятида.

Бу ҳақда "Cadena Ser" нашри "Carrusel Deportivo"га таяниб хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, "Реал" ҳамда Испания терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Андалусия клубини 450 миллион евро эвазига сотиб олмоқчи. Қайд этилишича, ҳозирда Рамос ўз юристлари билан биргаликда клубнинг молиявий ҳисоботларини ўрганмоқда. Ушбу жараён бир неча ой давом этиши мумкин.

Таъкидланишича, сўнгги йиллардаги қониқарсиз натижалар акциядорларни “Севилья”ни сотиш қарорига олиб келган. Илгари Серхио Рамос мазкур клуб сафида футболчи сифатида 2003–2005 йиллар оралиғида, шунингдек, 2023/2024 йилги мавсумда тўп тепган. 

39 ёшли Серхио Рамоснинг сўнгги клуби Мексиканинг "Монтеррей" жамоаси бўлиб, у жорий йил декабрь ойи бошида клубни тарк этган. Аввалроқ Рамос профессионал футболчилик фаолиятини давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Рейтинг:    

Комментарии

   
26 янв 13:35:59
Barcelona Champion
Молиявий хисоботни экономист, бухгалтерлар куриб чикарди, юрист куриб чикишини энди коришим
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика