Серхио Рамос Азар ҳақида гапирди
31 мая 2019 12:15
Новости
Серхио Рамос Азар ҳақида гапирди
"Реал" ҳимоячиси ва сардори Серхио Рамос "Челси" ҳужумчиси Эден Азарнинг қироллик клубига ўтиши мумкинлигига изоҳ берди.
- Азар - зўр ўйинчи, у "Реал" учун яна бир ажойиб куч бўларди. У ўтиши ёки ўтмаслиги ҳақидаги вазиятдан бехабарман, шуниси аниқки уни жуда кўп жамоалар ўз таркибларида кўришни хоҳлашади. Ким келади ва ким кетади, бу жуда қизиқ, аммо ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман. Биз оч ва ташна бўлишимиз керак. Одамлар агар кўп ютсангиз оч қолмайсиз деб айтишади, аммо бу бизнинг ҳолатга тегишли эмас. Янги трансферлар ҳар бир одамни ҳаяжонга солади ва хурсанд қилади. Шундай экан бизда яхши келажак бор, - дейди Рамос.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии