RU

Последние новости

14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  0 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  0 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  1 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  1 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  4 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  41 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  99 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  2

Серхио Батиста: "Ўйин дурангга мос эди" Новости

Серхио Батиста: "Ўйин дурангга мос эди"

Ўзбекистон ва Баҳрайн ўртасидаги ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Серхио Батиста иштирок этди.
"Бугунги ўйин дуранг натижага мос эди. Жамоамиз 90 дақиқа давомида баҳсни назорат қиладиган даражада ўйнади. Ўзбекистон ўзининг жуда ҳам кам имкониятидан унумли фойдаланди ва гол уриб ғалаба қозониб кетди. Беш дақиқа давомида консентрацияни йўқотдик ва рақиб бизни жазолади. Стадионга келган барча мухлислар чиройли ўйин кўришди", - дейди Батиста.

- Ўйинда ғалаба қозонмоқчимиз дегандингиз. Аммо фақат гол ўтказгач ҳужумга ўтдинглар?
- Биринчи бўлимда тўп асосан марказда бўлди. Иккала жамоа ҳам бир бирига ўйин бермади. Иккинчи бўлимда гол ўтказиб юборгач ҳисобни тенглаштиришга уриндик. Кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтдик.

- Биринчи бўлимда шогирдларингизга секинроқ ўйнанглар деб кўрсатма бергандек туюлди. Филиппиндаги ўйин натижасини кузатиб бордингизми?
- Албатта Филиппиндаги ўйинни билганимиз билан Ўзбекистонга қарши ўйнаётгандик. Асосий эътиборимиз шу ўйинга қаратдик. Нариги ўйиннинг натижасини ҳам кузатиб бордик. Биз Ўзбекистонга 3 очко олиш учун келгандик, буни ўйин давомида барча кўрди. Иккала жамоа бир бирига тенг ўйнади. Менимча дуранг адолатли натижа бўларди.

- Ўзбекистоннинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
- Жуда яхши жамоа. Техник томонлама кучли футболчилари бор. Буни билиб тайёргарлик кўргандик. Иккала жамоа сафида ҳам ёш футболчилар кўп, шу боис Ўзбекистоннинг ҳам, Баҳрайннинг ҳам келажаги буюк.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика