Сервер Жепаров Тошкентда
19 мар 2018 09:03
Новости
Сервер Жепаров Тошкентда
Ўзбек футболи етакчи юлдузларидан бири Сервер Жепаров айни пайтда Тошкентда бўлиб турибди.
Фаолиятини Эроннинг "Истиқлол" клубида давом эттираётган Жепаровга ФИФА кунлари сабаб клуби танаффус берди. Кеча Сервер ЎФА майдонига келиб, "Келажак Юлдузлари" мусобақасини кузатди. Маълумки, Жепаровнинг ўғли "Бунёдкор" тарбияланувчиси ҳисобланади. Кеча унинг жамоаси БЎСМ-30га қарши баҳс олиб бориб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Жепаровнинг айтишича, Эрондаги ишлари жуда яхши кетяпти. Хусусан Осиё чемпионлар лигасида "Истиқлол" муваффақиятли одимини давом эттирмоқда. Унинг жамоаси 6 очко билан гуруҳда биринчи ўринда боряпти.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии