RU

Последние новости

18:21Смирнов спорт юристи: "Сафонов трансфери деярли ҳал бўлган"  0 17:53Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли "Ахмат" президентига айланди  1 17:27Сурия ва Россия терма жамоалари ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин  1 17:05Денис Глушаков ва Одил Аҳмедов иштирокидаги мастер-класс қандай ўтди?  0 16:39ПРО-Лига. "Арал" — "Машъал": Асосий таркиблар маълум  2 16:25Аббосбек Файзуллаев: "ЦСКА Россия чемпиони бўлиши мумкин"  4 16:17Тимур Кападзе: "Биз учун қадрли дўппини ЎФА музейига топширамиз"  2 15:52Расман: Хулен Лопетеги — "Вест Хэм" бош мураббийи  3 15:24ПСЖ Сафонов учун қанча пул тўлаши маълум   3 15:10Суперлига. 9-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  7 14:56"Лестер" бош мураббийи "Севилья" таклифини рад этди  1 14:33Эшитдик-да! Суперлигада навбатдаги истеъфо. "Локомотив" мураббийи ишдан кетди  9 14:25Мотта "Ювентус"ни бошқаришга рози. Шартнома шартлари ҳам маълум  2 14:14Аукционда 50 миллион сўмга сотилган дўппи Тимур Кападзега топширилди. Барча пуллар беморнинг оиласига хайрия сифатида берилди  3 14:029 йил "Юве" академиясида ишлаган, "Женоа"ни Европа лигасига олиб чиққан ва 66 ёшда биринчи совринни ютган Жан Пьеро Гасперини ўзи ким?  8

Сервер Жепаров Ўзбекистон - Эрон ўйини олдидан: "Эртага барчаси тартибли бўлиши керак" Новости

Сервер Жепаров Ўзбекистон - Эрон ўйини олдидан: "Эртага барчаси тартибли бўлиши керак"

Эртага "CAFA Nation`s Cup-2023" финалида Ўзбекистон термаси Эронга қарши ҳаракат қилади.

Мазкур учрашув олдидан терма жамоамизнинг собиқ сардори Сервер Жепаровнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Табиийки, Ўзбекистондан ғалаба кутяпман. Мен доим ҳужумкор ва чиройли футбол тарафдориман. Йигитларга фақат ғалаба тилайман. Эронни ниманинг ҳисобига ютиш мумкин? Ҳимоя ва ҳужумдаги тартибли футбол эвазига. Эртага индивидуал маҳоратдан ташқари руҳий ва жисмоний ҳолат ҳам етарлича бўлиши керак. Барча яратилган вазиятлардан фойдаланиш зарур.

2012 йил тарихий ғалабани, албатта, яхши эслайман. Ўша учрашув бизга Жаҳон чемпионатига чиқиш учун имкониятни тақдим қилганди. Бакаевнинг голига келсак, плеймейкер сифатида айтишим мумкинки, яхши пасларим голга айланса хурсанд бўламан. Биз кучли рақиб майдонида ғалаба қозонган эдик. Нима бўлганда ҳам омад тилайман. Ғалаба қозониб халқимизни хурсанд қилиш насиб қилсин", - дейди Сервер Жепаров.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика