RU

Последние новости

11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  0 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  0 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  1 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  1 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  2 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  11 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  2 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  2 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  24 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  12 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6

Сервер Жепаров: ОЧЛ-2017да ярим финалга қадар боришни кўзлаяпмиз Новости

Сервер Жепаров: ОЧЛ-2017да ярим финалга қадар боришни кўзлаяпмиз

Биласиз, бугун қитъамиздаги клублар миқёсидаги энг нуфузли мусобақа саналадиган Осиё Чемпионлар Лигаси 2017 мавсуми учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра, мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” клуби мусобақаданинг “А” гуруҳидан ўрин олди ва "Ал Аҳли" (БАА), "Ал Тавун" (С. Арабистони) ҳамда Плей-офф 3 ғолибига қарши баҳс олиб бориши ойдинлашди.

“Темирйўлчилар” жамоаси аъзоси Сервер Жепаров клуб матбуот хизматига қуръа борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Қуръага кўра биз ўрин олган гуруҳга у қадар кучли жамоалар тушмади. Айтмоқчиманки, ўйнаса ва ютса бўладиган жамоалар билан бир гуруҳдан жой олдик.

Лекин рақибларни менсимаслик ва уларга етарлича баҳо бера олмаслик панд бериб қўйиши ҳам мумкин. Сабаби ҳозирда Осиё Чемпионлар Лигасида кучсиз жамоалар йўқ. Хатто ўз мамлакатида 2 ёки 3-ўринларни эгаллаган ҳолда Чемпионлар Лигасига чиқадиган жамоалар ҳам ёмон ўйин кўрсатишмаяпти.

Лекин ушбу гуруҳдан чиқа олишимизга кўзим етяпти. Агар янги мавсумга яхши ҳозирлик кўрсак, албатта ўз мухлисларимизни чиройли ғалабалар билан хушнуд этамиз. 2017 йилда камида ярим финалга қадар етиб боришни кўзлаяпмиз. Ўйлашимча, “Локомотив” ушбу таркиб билан бу вазифани уддалай олади, - дейди тажрибали ярим ҳимоячи.

Рейтинг: -20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика