RU

Последние новости

21:07Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  0 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:56"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  1 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  0 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  2 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  8 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  3 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  5 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  14 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  23 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  7 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0

Сервер Жепаров: "Насаф"га қарши ҳимоявий тактика танладик ва бу самара келтирди" Новости

Сервер Жепаров: "Насаф"га қарши ҳимоявий тактика танладик ва бу самара келтирди"

Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган "Насаф" - "Локомотив" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Сервер Жепаров матбуот анжуманида қатнашди.

"Бугун ўйин қизиқарли бўлди, айниқса охирги дақиқалар. Биз бугун ҳимоявий тактика танладик. Кўпчиликка ҳимоявий тактика ёқмайди, аммо футболда ҳар қандай усулда ўйнашни билиш керак. "Насаф" клуби ва Рўзиқул Бердиевнинг иш услуби туфайли ҳимоявий тактика танладик ҳамда бу иш берди. Бизда гол уриш учун ҳам вазиятларимиз бўлди", - деди Жепаров.  

- Раҳбарият олдингизга аниқ вазифа қўйилдими?

- Жамоа олдига ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш вазифаси қўйилди. Мусобақа жадвалида юқорига кўтарилишга интиламиз. 

- Иккита таймда икки хил ўйин бўлди...

- Доим биринчи таймда камроқ бўш зоналар бўлади, иккинчи таймда кучлар камроқ қолади ва бўш зоналар катталашади. "Насаф" комбинацион ўйин намойиш этди. Аммо бунга қарши тайёр эдик. 

- Нурмуҳаммад Тошпўлатов бугун асосий таркибда майдонга тушди. Бу таваккал эдими? 

- Биз рақиб жамоага тайёргарлик кўрдик, ўз футболчиларимизнинг ҳолатини ҳам биламиз. Шу боис уни майдонга туширдим. 

- Жасур Жалолиддинов тажрибали футболчи. Нима учун алмаштирдингиз? 

- Тўғри у тажрибали, аммо шу билан бирга ёш футболчи. Бугунги кунга келиб афсуски катта ҳажмдаги ишни амалга оширмаяпти. Шу боис ҳужумни кучайтириш учун бошқа футболчини туширдим", дея қўшимча қилди "темирйўлчилар" устози.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика