RU

Последние новости

19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0 19:33"Металлург" Про лига талабларини бажариш устида ишламоқда  0 19:05Хитойда "катта тозалаш": келишилган ўйинлар можароси сабаб ўнлаб клублар жазоланди  1 18:37Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Япония Тожикистонни ютиб, плей-оффга йўл олди  3 18:30Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  10 18:06"Пахтакор ФМ" Про лигада иштирок этади  2 17:52Европа Лигаси плей-оффига қуръа ташланди  1 17:35"Бавария" асосий ярим ҳимоячисининг кетиши ҳақида баёнот берди  0 17:11Ўзбекистон аёллар термаси Вьетнамни таслим қилди, Карачикдан хет-трик!  3 16:49Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Нефтчи" U-21 7 та, "Баланд масжид" 6 та гол урди ва бошқа натижалар  10 16:29ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!  35 16:07ЎФА ҳисобот-сайлов конгресси ва энг яхшиларни тақдирлаш маросими (тўлиқ)  1 15:56"Қизилқум" Шимолий Македония жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:45"Лочин" клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда   0 15:33"Пахтакор" Шимолий Македония жамоасини мағлубиятга учратди  7

Сервер Жепаров: “Гуруҳимизда барча терма жамоалар кучли” Новости

Сервер Жепаров: “Гуруҳимизда барча терма жамоалар кучли”

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш учинчи гуруҳ босқичи доирасида Қатар терма жамоасини кичик ҳисобда мағлубиятга учратди.

Ушбу баҳсдан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Сервер Жепаров саволларимизга жавоб берди.

-  Қатар терма жамоасига қарши учрашувдаги ғалаба нимани эвазига қўлга киритилди?

-  Қатар терма жамоасига қарши барча футболчилар бор кучи билан ўйин олиб борди. Шунинг эвазига яхши натижани қўлга киритдик. Рақибларимиз ҳам ғалаба қозониш учун ҳаракат қилишди. Аммо уларга омад етишмади, биз ажойиб ўйин кўрсатдик.

-  Сўнгги пайтларда стандарт вазиятлардан тўпни жамоадошларингизга аниқ етказиб бера олмаяпсиз. Бу нима билан боғлиқ?

-  Аввалги ўйинларни кўрган бўлсангиз тўпни жамоадошларимга аниқ етказиб бердим. Агарда сиз ўйинларимни кўрган бўлсангиз, улардан видео ролик тайёрласангиз бўлади. Мен ҳар доим ўринли танқидга яхши муносабатда бўлганман. Ҳозир мени нотўғри танқид қилаяпсиз. Менга қандай савол берсангиз шундай жавоб бераман.


-  Ҳужумда кам вазиятлар яратаяпсизлар, ёки рақиб жамоа яхши ўйин кўрсатмоқда ёки бўлмасам ҳужумчиларимиз ўз даражасида ўйнай олмаяпти. Бунга қандай фикр билдирасиз?

-  Ҳамма жамоалар ҳимояланишни ўрганиб олган. Қатарга қарши учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун кўплаб имкониятларимиз бўлди. Мана шу вазиятлардан фақат биттасидан унумли фойдаландик холос. Қатар терма жамоаси ҳам ажойиб ўйин кўрсатди.

-  Сурия терма жамоасига қарши учрашувда мағлуб бўлишингларга майдон ҳалақит қилдими?

-  Албатта, майдоннинг ҳолати жуда ҳам аянчли холатда эди. Об-ҳаво ҳам ёмон бўлди. Бу нарсани баҳона қилиб кўрсатмоқчи эмасман. Улар ҳам айнан худди шундай шароитда ҳаракат қилишди. Сурия терма жамоасига қарши учрашувда омад биздан юз ўгирди.

-  Кейинги турда гуруҳдаги кучли бўлган рақиб, Эрон терма жамоасига қарши баҳс олиб борасизлар. Сафардан ғалаба қозониб қайтишингларга ишоняпсизми?

-  Ҳамма учрашувлар қийин кечмоқда. Гуруҳимиздаги барча ўйинлар деярли 1:0 ҳисобида якунланмоқда. Бир маротаба Хитой терма жамоасига қарши учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Эрон яхши терма жамоа, ушбу терма жамоага қарши учрашув биз учун қийин кечиши турган гап. Аввалги ЖЧ саралаш босқичида уларни ўз уйида мағлубиятга учратганмиз. Барчаси ўз қўлимизда. Насиб қилса Эрондан ғалаба билан қайтамиз.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Рейтинг: -56   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика