RU

Последние новости

01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  0 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  1 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  1 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  7 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  0 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  3 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  6 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   9 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  2 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  2 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  3 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  3

Сервер Жепаров фаолиятидаги 9 клуб ФОТОГАЛЕРЕЯ Новости

Сервер Жепаров фаолиятидаги 9 клуб ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон терма жамоаси сафида ўйин ўтказиш бўйича рекордчи Сервер Жепаров Эроннинг “Истиқлол” клубига кўчиб ўтди.
Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси учун бу профессионал фаолиятидаги тўққизинчи клубга айланди.

Биз ўқувчиларимизга Жепаровнинг барча клубларини эслатиб ўтамиз.

1982 йилда туғилган Сервернинг проффесионал фаолияти Наманганнинг “Навбаҳор” клубида бошланган. 2000-2001 йилларда футболчи 46 ўйинда рақиб дарвозасига 7та гол уришга муваффақ бўлган. Афсуски футболчининг "лочинлар" сафида тушган расмларини топа олмадик. Шундай ишонишга тўғри келади.



2002 йил бошида қаҳрамонимиз Тошкентнинг “Пахтакор” клубига кўчиб ўтганди. Таъкидлаш лозимки, “шерлар” сафида Жепаров жуда кўплаб совринларга эга чиққан. 2002-2007 йилларда кетма-кет олти марта Ўзбекистон чемпиони ва Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлган Жепаров икки бор Осиё Чемпионлар лигаси ярим финалига қадар етиб борган. 2007 йилда МДҲ кубогида ғолиб чиққан.



“Пахтакор” сафида 6 йиллик фаолиятдан сўнг Жепаров Тошкентнинг бошқа бир клуби “Бунёдкор”га ўтди. Ярим ҳимоячи “қалдирғочлар” таркибида ҳам Ўзбекистон чемпиони (2 марта) ва Ўзбекистон кубоги (1 марта) соҳиби бўлди. Илк мавсумдаёқ ярим ҳимоячи 19та гол билан олий лига тўпурарига айланди.



2008 йил Жепаров ўз фаолиятидаги энг катта совринлардан бирини қўлга киритди. Уни Осиё қитъасининг энг яхши футболчиси деб топишди. Ўша йил Сервер “Бунёдкор” билан бирга ОФК Чемпионлар лигаси ярим финалига қадар етиб борганди.  



2010 йилнинг июль ойида “Бунёдкор” Жепаровни Жанубий Кореянинг “Сеул” клубига ижарага берган. Ўша йил охирига қадар ярим ҳимоячимиз К-Лигада 16та ўйин ўтказган, “Сеул” эса 10 йиллик танаффусдан сўнг мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.



2011 йил февралида Жанубий Корея клуби Жепаровни тўлиқ сотиб олганини эълон қилди ва 3 йиллик шартнома тузди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра унинг трансфери корейс клубига 850000 АҚШ долларига тушган. Ўша йил охирида ОФК Жепаровни иккинчи марта Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топди.



Бироқ футболчимиз Кореяда 3 йил қолгани йўқ. Сабаби ўша йилнинг ёзида Саудия Арабистонининг “Ал Шабаб” клуби Жепаровни ўз сафига қўшиб олди. 2011 йилнинг 9 июлида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи араб клубига кўчиб ўтгани эълон қилинди. “Шабаб” Сервер учун “Сеул”га 2700000 АҚШ доллари тўлагани хабар қилинганди.



Жепаров дастлабки мавсумда “Ал Шабаб” сафида муваффақиятли иштирок этган. Жамоа Саудия Арабистони чемпиони бўлди. Йил сўнггида эса қаҳрамонимизнинг ўзи Осиёда иккинчи бор тенгсиз бўлганди. Иккинчи мавсумда мураббий ҳамюртимизга ишонч билдирмади. Шу сабабли у фаолиятини бошқа клубда давом эттиришга мажбур бўлди.



2013 йилнинг февралида Ўзбекистон терма жамоаси сардори Жанубий Кореянинг “Сеонгнам Илва Чунма” клуби аъзосига айланди. Бу клуб сафида Жепаров Корея Футбол Ассоциацияси кубогида зафар қучди.



2015 йилги Осиё Кубогидан сўнг ўзбекистонлик футболчи “Ульсан Хюндай” клуби билан шартнома тузди. Жепаров “Ульсан” сафида бир йил фаолият олиб борди.



2016 йил бошида ярим ҳимоячи Ўзбекистонга қайтиб Тошкентнинг "Локомотив" клуби билан шартнома тузди. Сервер "темирйўлчилар" билан бирга Ўзбекистон чемпиони бўлди ва Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди.



Янги саргузаштларни хуш кўрувчи Жепаров Эрон чемпионатида ўйнашга қарор қилди ва Теҳроннинг "Истиқлол" клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади. Жепаровга янги клубида омад тилаймиз.




Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +43   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика