RU

Последние новости

00:45"Арсенал" Партининг ўрнига "Брентфорд" футболчисин сотиб олади  0 00:26"Атлетик" Испания футбол федерацияси ва Ла Лигадан Уильямснинг "Барса"га ўтишига йўл қўймасликни сўрамоқчи  0 23:46Михаил Еремчук: "Футболда ҳар дом ютиш яхши"  2 23:24"Андижон" ОЧЛ 2да кимлар билан ўйнайди?  1 23:01Миржалол Қосимов: "Яна ёш болаларча хатога йўл қўйдик"  7 22:26Роналду "Ал Насср" билан шартномасини узайтиради (Фабрицио Романо)  1 22:01Мбаппе умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. У "Зальцбург"га қарши ўйнаши мумкин  0 21:35Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" Олмалиқда ОКМКни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди!  27 21:05"Арсенал" Гёкереш бўйича янги таклиф тайёрламоқда. "Спортинг" камида 80 миллион евро сўрамоқда  7 20:37Альваро Мората Италияга қайтади  2 19:53Де ла Фуэнте тақвим ҳақида: "Иккиюзламачилик бўлмаслиги керак"  3 19:38"Андижон"га қарши ўйинда "Қизилқум"нинг голи ўғирландими? Суперлиганинг 13-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 19:13Шота Арвеладзе собиқ клубига қайтди  0 18:38"Олтин тўп" эгаси КЧЖни кузатмаяпти: "Барселона" ўйнамаяпти. Шундай экан... нимага уни кўриш керак?  6 17:10"Ювентус" ва Дэвид йиллик маоши 6 млн евро бўлган шартнома бўйича келишиб олди. Фуболчининг агентлари 10+ млн. евро комиссия талаб қилишмоқда  1

Сергей Лушчан: “Ўйинимиз қовушса, рақибларимизга қийин бўлади” Новости

Сергей Лушчан: “Ўйинимиз қовушса, рақибларимизга қийин бўлади”

“Зоб-Аҳан” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” иштирок этишди.

Унда бош мураббий Сергей Лушчанга ҳимоячи Дилшодбек Аҳмадалиев хамроҳлик қилди.

- Исфаҳон шаҳрида яна бир бор бўлиб турганимдан хурсандман. Бу ердаги меҳмондўстлик учун катта раҳмат айтаман. Бевосита ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, эртага яхши ўйин бўлади, деб ўйлайман. Шогирдларимдан яхши ва муносиб ўйин кўрсатиб, мухлисларимизга хушкайфият улашишларини истардим, - деб гап бошлади Сергей Иванович.

- Гуруҳдаги вазиятидан келиб чиқиб айта оласизми, “Бунёдкор” эртанги баҳсда жамоангиз қандай тактикада тўп тепади?
- Биз гуруҳ фаворити эмаслигимизни яхши биламиз. Осиё Чемпионлар лигасининг “плей-офф” босқичидан муваффақиятли ўтиб, асосий тўрга чиққанимизнинг ўзи катта ютуқ бўлган. Уч йилдан буён янги таркиб тузаяпмиз. 2014 йилда жамоанинг келажак стратегияси ўзгариб, асосий эътиборни ўз футбол мактабимиз тарбияланувчиларига қаратганмиз. Шундай экан, мақсад сари босқичма-босқич, аста-секинлик билан интиляпмиз. Ҳозирги таркибимиз билан ички мусобақаларда муваффақият қозониш асосий мақсад қилиб белгиланган. Масалан, “заявка”дан ўтказган 45та футболчимизнинг атиги 6 нафар 25 ёшдан юқори бўлганлар. Жамоанинг ўртача ёши эса 20,2ни ташкил этмоқда. Бу йигитлар билан ишлашда давом этамиз ва ишонаманки халқаро майдондаги муваффақиятлар ҳам аста-секинлик билан келади.

- “Бунёдкор” Исфаҳонга бир қатор йўқотишлар билан келган...
- Ҳа, Жовлон Иброҳимов ва Алишер Саноев жароҳатлари боис Тошкентда қолишган. Вадим Чемиртан ўтган учрашувда қизил карточка олган ва эртага бизга ёрдам бера олмайди. Эронга 16та футболчи билан келганмиз: шуларнинг 2таси дарвозабон. Ўйлайманки, жароҳат олганларни ўрнини боса оладиган бошқа футболчиларимиз бор ва уларга ишонамиз.

- Эртанги баҳсдан қандай натижа кутаяпсиз?
- Мен таҳмин қилишни ёқтирмайман. Тошкентда кечган баҳсда ўйинимиз қовушмаган эди. Ўйлайманки, эртага футболчиларимиз ўзларининг энг яхши сифатларини намойиш этишади. Таркибимизда иқтидорли ёшлар кўп. Уларга барқарорлик етишмаяпти. Ишонаманки, ўйинимиз қовушса рақибларимизга қийин бўлади.

- Эртага бизни осон бўлмаган баҳс кутмоқда. Ютсак курашни давом эттирамиз. Шундай экан, ғалаба қозонишга ва мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз, - дейди Дилшодбек Аҳмадалиев.

Рейтинг: -25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика