RU

Последние новости

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Сергей Лушчан: "Навбаҳор"га келганимдан буён илк бор ўйинимиздан қониқдим" Новости

Сергей Лушчан: "Навбаҳор"га келганимдан буён илк бор ўйинимиздан қониқдим"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Учрашув натижасидан ва кўрсатган ўйинимиздан қониқдим. Бу мен жамоа бошқарувига келганимдан буён биринчиси бўлди. Йигитларга рахмат айтаман, улар бугун ўзларининг бор маҳоратларини ишга солган ҳолда ҳаракат қилишди. Ҳисоб адолатли бўлди деб ҳисоблайман.


Таркибимизда номдор ва тажрибали футболчилар бор. Шундай экан, албатта биздан натижа кутилади. Таъкидлаш жоиз, чемпионлик учун кураша оладиган футболчиларимиз бор. Бироқ, биринчи даврада бой берилган очколар, ҳозирга келиб жамоадаги дуранглар сони 8 та етиши бизга мавсум чемпионлиги ҳақида ўйлашга фурсат қолдирмайди. Бироқ, бўшашмасдан давом этсак, натижа ўзи келади. Бугун жамоада ҳамма яхши ўйнади, дарвозабондан тортиб то ҳужум чизиғигача.


- Қониқарсиз натижалар ортидан бугунги ғалаба "Пахтакор"га қарши ўйиндан олдидан мотивация ўрнида хизмат қиладими?


- Ғалаба ҳар доим ишонч кайфиятини шакллантиради. Олдимизда масъулиятли учрашув кутмоқда. Биз "Пахтакор" билан ўйин учун ҳам қолган жамоаларда бўлгани каби тайёргарлик қиламиз. Ғолибга финал йўлланмаси тақдим этиладиган даражадаги масъулиятли ўйин.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика