RU

Последние новости

10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  0 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  0 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  3 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18

Сергей Лушчан: “Жамоада ўзгаришлар бўлади” Новости

Сергей Лушчан: “Жамоада ўзгаришлар бўлади”

Хабар берганимиздек, бугун Pepsi Суперлиганинг 15-турида “Сўғдиёна” сафарда “Қизилқум”га қарши баҳс олиб борди ва 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ўйиндан сўнг “Сўғдиёна” жамоаси бош мураббийи Сергей Лушчан ва учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Элёр Орифовлар матбуот анжуманида иштирок этишди.

- Бугун ҳақли равишда мағлуб бўлдик. “Қизилқум” жамоасини табриклайман. Бугун майдонда фақат бир жамоа футбол ўйнади. Рақиблар вазиятлардан унумли фойдаланишди. Иккита хато голга айланди. Жамоа бугун футбол намойиш этмади. Қайсидир вазиятларни вазият деб ҳам бўлмайди. Трансфер ойнаси очилиши билан жамоада катта ўзгаришларни амалга оширамиз, - деди Сергей Иванович.

- Қизиқарли ва мухлисларбоб ўйин бўлди. “Қизилқум” ғалабани кўпрок хоҳлаган экан, мана ниятига етди. Рақибларни табриклайман. Йўл қўйган икки хатоимиз гол билан тугади. Танаффусда кейинги ўйинларга яхшироқ тайёргарлик кўрамиз ва янада кучли бўлиб қайтишга ҳаракат қиламиз, - деди Элёр Орифов.

“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика