RU

Последние новости

13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  0 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  0 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  7 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  14 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15

Сергей Ковшов: “Нўъмон Ҳасановнинг кайфияти ёмонлиги боис матбуот анжуманига мени юборди” Новости

Сергей Ковшов: “Нўъмон Ҳасановнинг кайфияти ёмонлиги боис матбуот анжуманига мени юборди”

“Обод” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси катта мураббийи Сергей Ковшов қанташди.
–  Бугун футболчиларимизда ғалаба қозониш иштиёқи кучли эди. Аммо бу амалга ошмади. Лекин ўйинчиларимиз катта иштиёқ билан майдонга тушишгани кишини қувонтиради. Менимча, шубҳали пенальти режаларимизни ўзгартириб юборди.

Бош мураббиймизнинг кайфияти ёмонлиги боис матбуот анжуманига мени юборди. Уни тўғри тушуниш лозим. Танаффусда яхши тайёргарлик кўргандик. Бироқ бугунги ўйиндаги натижа кайфиятимизни бузиб юборди. Энг аламлиси асосий рақибимизга мағлуб бўлдик.

Ўтказиб юборилган иккинчи голдаги вазиятни таҳлил қиламиз. “Обод”дан иккита тўп ўтказиб юбордик. “Пахтакор”га қарши ўйинда бошқача вариантларни қўллаб кўрамиз.

Очколарни осонликча қўлга киритиб бўлмайди. Ҳар бир очкога эга бўлиш учун катта кучни сарфлашимиз керак. Бусиз бўлмайди.

Бугун икки хил ўйин гувоҳига айландик. Иккинчи таймдан мураббий сифатида кўнглим тўлмади. Бу борада ҳали кўп ишлашимиз керак", - дейди Ковшов.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика