RU

Последние новости

23:50"Арсенал" — "Тоттенхэм". Эдегор, Стерлинг ва Сон асосий таркибда  0 23:47"Интер" — "Болонья". Барелла, Димарко, Тюрам ва Лаутаро асосий таркибда  0 23:34"Бавария" — "Хоффенхайм". Сане, Мюллер ва Кейн асосий таркибда  1 23:06"Манчестер Юнайтед" Сузуки билан шартнома имзоламоқчи  4 22:38"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:15"Пахтакор" назорат учрашувида Япония вице-чемпионига мағлуб бўлди  8 21:51ЎзПФЛ 2024 йилдаги шубҳали ўйинларни текширишни сўраб ЎФА этика қўмитасига хат юборган  8 21:28Роналду "Ал Насср" билан шартномани узайтирса, клуб акциядорига айланади  3 21:01МЮ Антони борасида Ла Лига клуби билан музокаралар олиб бормоқда  0 20:35ПСЖ Jordan брендидан янги либослар тўпламини тақдим этди  0 20:11Араухонинг "Барселона"даги келажаги маълум  5 19:51"Нефтчи" назорат баҳсида Сербия клубини мағлуб этди, Искандеровдан гол  14 19:30Осиё кубоги-2025 саралаши. Ўзбекистон Кувайт дарвозасига 5та тўп киритди  2 19:18Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев "Манчестер Сити" клуби хўжайини билан учрашди  9 18:42"Бразилия ЖЧ-2026да Неймар учун ўйнамаса, чемпион бўла олмайди"  7

Сергей Ковшов: "Кетма-кет ғалабалардан хотиржамликка берилиш керак эмас" Новости

Сергей Ковшов: "Кетма-кет ғалабалардан хотиржамликка берилиш керак эмас"

"Андижон" - "Сўғдиёна" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Андижон” жамоаси бош мураббийи Сергей Ковшов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Бугун ғалабага лойиқ ўйин намойиш этдик ва якунда уч очкони қўлга киритдик. “Нефтчи”га қарши баҳсда футболчиларимиз кўп куч сарфлаб юборишгани барибир сезилди. Шу боис айниқса, биринчи бўлимда ўйинимиз кутилган даражада чиқмади. Ҳимояда ҳам тушунарсиз хатоларга йўл қўйдик. Яхшики, иккинчи таймда футболчилар ўзларига кела олишди. Натижада керакли голни уриб ғалаба қозондик. Муҳими уч очко қўлга киритилди.

- Бошқарувни ўз қўлингизга олганингиздан сўнг “Андижон”нинг ўйини кучайди ва керакли очколарга эришмоқда. Бу нима билан боғлиқ деб ўйлайсиз?
- Мен ёшлар билан кўп вақт ишлаганман, биласизми, ёшлар ва катталар ўртасида руҳий жиҳат бошқа-бошқа бўлади. Энг асосий гап ҳамжиҳатликда. Ҳамма бир киши учун, бир киши ҳамма учун қабилида, бир ёқадан бош чиқариб иш олиб борилса натижа ҳам бўлади. Айнан ҳамжиҳатлик эвазига ўйинимизни яхшилашга ҳаракат қиляпмиз.

- Бугунги ғалабадан кейин “Андижон” олий лигада қолиш вазифасини бажарди деб ҳисоблайсизми?
- Кетма-кет ғалабалардан хотиржамликка берилиш керак эмас деб ўйлайман. Чемпионатда кураш қизиб боряпти. Мусобақа жадвалининг юқорисида ҳам, патки қисмида ҳам кураш кескинлашмоқда. Мавсум якунланишига 3 тур қолган бўлса-да, ҳали чемпион номи ҳам, олий лигани тарк этадиган жамоалар ҳам аниқ эмас. Гарчи, 27 очкони қўлга киритган бўлсак ҳам ҳозирча ҳаммаси маълум эмас. Аммо имкониятимизни анча ошди. Ўйлайманки, кураш охиригача бўлади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика