RU

Последние новости

15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  1 15:05Патрик Виейра "Арсенал"нинг "Манчестер Юнайтед"дан мағлуб бўлиши сабабларини айтди  0 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  8 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  6 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  6

Сергей Ковшов: "3:0дан кейин бўшашдик" Новости

Сергей Ковшов: "3:0дан кейин бўшашдик"

"Андижон" - "Қизилқум" учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Сергей Ковшов қатнашди.

"Бугун олдимизда 3 очко олиш вазифаси қўйилганди. Бу жуда муҳим эди, чиройли ўйин кўрсатиш эмас айнан ғалаба зарур эди. Мусобақаги  ўрнимиздан келиб чиқсак бу жуда ҳам керакли ғалаба бўлди. Ҳисобни 3:0 қилиб олгач жамоамиз анча бўшашиб кетди. Рақиб сафида Холиқов, Ваҳобов каби тажрибали футболчилар бор. Шукурки, ғалабали ҳисобни сақлаб қола олдик.

Бугун учала алмаштиришни ҳам мажбурий равишда қилдим, барчаси кичик жароҳатлар туфайли бўлди. Кўпчилик бугун чарчаб қолди, 90 дақиқага етиб бора олишмади. Сабаби футболчилар ўтган ҳафта давомида катта жисмоний юкламаларни қабул қилишди.

Абдумалик Абдуллаев айнан мени қўл остимда илк бор ўйинларни ўтказганди. У менинг шогирдим, кейинги ўйинларда балки у асосий таркибда ҳам тушар. Абдумалик жамоага фойда келтира олади.

Ёшлар жамоасида 1998, 1999 йилда туғилган футболчилар ўйнашмоқда. Аммо ишлар тўғри йўлга қўйилганида 1994 йилда туғилган футболчи ёшлар ўйнашлари керак.

Бугун илк бор бош мураббий сифатида ўйинни кузатдим, бугун энг яхши ўйинимизни кўрсатмадик, ҳали янада кучая оламиз", - дейди Сергей Ковшов. 


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика