RU

Последние новости

21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир"  0 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  2 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  143 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  34 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0

Сергей Чигодаев: "Бош мураббий эртага Тошкентга қайтади" Новости

Сергей Чигодаев: "Бош мураббий эртага Тошкентга қайтади"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Олимпик" (2:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Сергей Чигодаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қийин учрашув ўтказдик. Ғалаба билан жамоамиз мухлисларини табриклайман. Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади, иккинчи бўлимда анчайин жонландик. Айнан иккинчи бўлимдаги иштиёқ бугунги ғалабамизга сабабчи бўлди.


- Бош мураббий Темур Кападзе Франциядан қачон қайтади? Навбатдаги ўйинга жамоани ким тайёрлайди?

- Темур Тохирович эртага қайтади. Ва албатта навбатдаги ўйинга ўзи тайёрлайди.

- Бугун "Олимпик"нинг 3-дарвозабони майдонга туширилди. Асосий дарвозабонларда жароҳат бор эдими?

- Бизда иккинчи ёки учинчи деган мақом йўқ. Ҳар бир дарвозабон жамоага бир хил статусга эга. Ким ўйинга тўлиқ тайёр бўлса, ўша майдонга тушади.

- Ғалабага рақиб футболчисининг қизил карточка олгани ҳам сабаб бўлдими?

- Иккинчи бўлимда жамоамиздаги иштиёқ кучайди. Биринчи бўлимдагидан бутунлай акс қиёфада ўйин намойиш этдик. Албатта рақибнинг етакчи футболчиларидан бири қизил карточка олиши бизнинг имкониятларимизни янада оширди.



Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика