RU

Последние новости

17:20Суперлига тарихида қайси жамоа чемпионлик ўйинларида кўпроқ "қурбон" бўлган?   0 16:58"Марсель" сафида 30-голини урган Мэйсон Гринвуд клуб тарихига кирди  5 16:31Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди  5 15:51Узоқ муддатли дисквалификациядан қайтган Погба интервью берди  3 15:29Модрич: "Дастлаб, олқишлар менинг шарафимга эканлигини тушунмадим"  1 15:07Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси. "Насаф" сафарда "Ист Бенгал" жамоасини йирик ҳисобда таслим этди  0 14:21"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувидан галерея  1 13:37Левандовски Ла Лиганинг 10 ўйинида 8 та гол урди. Мбаппе билан ўртадаги фарқ 5 та гол  1 13:12Поль Погба 811 кундан сўнг яна майдонга қайтди  0 12:51Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум  9 12:34Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 12:25Левченко Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган 21-мураббий бўлди  7 12:04"Нефтчи" — чемпион! Тақдирлаш маросимидан видео  2 11:51"Нефтчи" учун узоқ кутилган чемпионлик баҳсидан галерея  1 11:28Жуд Беллингем: "Мени фақат "Реал" мухлисларининг фикри қизиқтиради"  0

Сергей Арсланов: "Шамол мезбонлар дарвозаси томон эсаётганди, бундан фойдаланишга уриндик" Новости

Сергей Арсланов: "Шамол мезбонлар дарвозаси томон эсаётганди, бундан фойдаланишга уриндик"

"Қизилқум"га қарши Суперлиганинг 6-тур баҳсидан (0:0) сўнг "Сурхон" устози Сергей Арсланов матбуот анжуманида иштирок этди.

Сергей Арсланов: "Дуранг - иккала жамоа учун адолатли натижа. Афсуски, урган голимиз ҳисобга олинмади. Тўқнашувлар, иккинчи қаватдаги курашлар кўп бўлди. Бу ҳар бир жамоа 3 очко учун курашганини англатади. Ишлашда давом этамиз.

- Иккинчи бўлимда узоқ масофадан зарбалар бериш ҳақида кўрсатма берганмидингиз?

- Ҳа, биз рақибдан келиб чиқиб ўйнадик. "Қизилқум" чуқур ҳимояга ётганини ҳисобга олиб, узоқ масофадан зарбалар бердик. Шамол ҳам мезбонлар дарвозаси томон эсаётганди, бундан фойдаланишга уриндик. Бу ўз натижасини берди, чунки хавфли вазиятлар содир бўлди.

- На "Сурхон" ва на "Қизилқум" сифатли ўйин кўрсата олмади, балки об-ҳаво ҳалал бергандир?

- Тўғри, фикрингизга қўшиламан, аммо об-ҳаво яхши эди. Футболдан кўра курашлар кўп бўлди. Асосан иккинчи қаватда.

- "Сурхон" жамоасининг Суперлигадаги мақсади нима? Мавсум кутганингиздек ўтяптими?

- Мавсумдаги натижалардан ҳайрон бўлганим йўқ, жамоамиз яхши ўйин кўрсатяпти. Биз кутилганидан юқоридагилимиз меҳнатимиз самараси. Олдимизга юқори мақсадларни қўйганмиз. Эришилган натижа билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз.

- Чориев нега майдонга тушмаяпти?

- Ёшларнинг ўйини барқарор бўлмайди, ҳозир эса унда бироз пасайиш бор. Шу сабабли уни асосий таркибга киритиш қийин. Йигитча маҳаллий футболчилардан, қанча кўп шундай ёшлар ўсса, мамлакатимиз футболига шунча фойда. Ҳаммаси унинг қўлида. Ҳаммага имконият беришга тайёрмиз.

- "Сурхон" меҳмондаги ўйинларга 3-4 кун олдин келмоқда. Бу маҳаллий об-ҳавога кўникиш учунми?

- Сабаблари кўп. "Насаф" билан ўйиндан сўнг тикланиш уйга қайтиб, Навоийга келиш учун кўп вақт кетар эди. Кўникиш учун ҳам вақт керак бўлди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика