RU

Последние новости

17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  1 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   0 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  13 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  3 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  4 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  5 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  7 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  2 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  3 12:59ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди  16

Сергей Арсланов: "Пахтакор"ни чемпионлик билан табриклайман" Новости

Сергей Арсланов: "Пахтакор"ни чемпионлик билан табриклайман"

Суперлига 25-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Пахтакор" (2:1) учрашувидан сўнг "Сурхон" бош мураббийи Сергей Арсланов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- "Пахтакор"ни чемпионлик билан табриклайман. Бугун қийин ўйин ўтказдик. "Пахтакор" доминант ролида ўйнади ва бизга ҳимояланиш осон бўлмади. Шунга қарамай, иккинчи бўлимда ҳисобни қисқартира олдик. Йигитларга майдондаги меҳнати учун раҳмат айтаман. Мухлисларга ҳам катта раҳмат, улар бизни қўллаб-қувватлаш учун узоқ масофадан йўл босиб келишди.

- Чемпионат доирасида битта ўйин қолди. "Сурхон" жамоасининг кейинги учрашувда олтинчи ўрин масаласини ҳал қилади. Кейинги баҳс ҳақида фикрларингиз?

- Мавсумни якунлаб берувчи учрашувда "Сўғдиёна"га қарши майдонга чиқамиз. Ўйин қандай кечишидан қатъий назар мақсадимиз чемпионатда олтинчи ўринни эгаллаш ҳисобланади.

- "Сурхон" мавсумни қандай ўтказди? Жамоа бундай яхши ўйин намойиш этишини кўпчилик кутмаганди...

- Мавсум қандай ўтганини олдиндан айта олмайман. Бу ҳақда кўп гапириш мумкин ва ҳали олдинда сўнги тур учрашуви бор. Мавсум якунланганидан сўнг батафсил фикр билдиришим мумкин.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика