RU

Последние новости

12:23"Реал" КЖЧ олдидан янги ҳимоячилар билан шартнома имзолайди  0 11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  0 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  2 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  3 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  61 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  29 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  2 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  15 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  27 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  6 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  4

Сергей Арсланов: "Кучли прессинг билан ўйнаш жуда кўп куч талаб этади" Новости

Сергей Арсланов: "Кучли прессинг билан ўйнаш жуда кўп куч талаб этади"

"Пахтакор" ҳамда "Сурхон" ўртасидаги Суперлиганинг 12-тур ўйинидан (1:0) сўнг меҳмонлар устози Сергей Арсланов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Бугун хар хил иккита тайм гувоҳи бўлдик. Биринчи таймда жуда яхши ўйин намойиш этдик. Прессингда яхши ҳаракатландик. Иккинчи таймда эса, ҳимоявий ўйин услубига ўтдик. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг ҳам йигитлар ҳужум қилишди ва олдинга боришди. Чемпионатимизнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнаш осон бўлмаслиги аниқ эди.

- Бугун Сильванус Нимели ёрқин ўйин кўрсата олмади. Бунга сабаб "Пахтакор" ҳимоячилари Нимелини яхши ўрганиб чиқишганими?

- Ҳа, "Пахтакор" ҳимоячилари Нимелини яхши ўрганиб чиқишибди. Биринчи таймда Нимели кўпроқ вазият яратиш билан шуғулланаётган эди, иккинчи таймда эса у кўпроқ марказий ҳужумчи сифатида ўйнади. Ўйлайманки у бугун ёмон ўйин намойиш этмади.

- "Сурхон" жамоасига 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилишга жисмоний ҳолати етишмаётгани сабаб, жамоа бугун мағлуб бўлди деб ўйлайсизми?

- Тўғрисини айтсам кучли прессинг билан ўйнаш жуда кўп куч талаб этади. Биринчи таймда йигитлар кучга тўла эди ва шу сабаб "Пахтакор"ни анча қийнаб қўйишди. Фикрингизга қисман қўшиламан. Йигитлар иккинчи тайм сўнгида ҳам яхши ҳаракат қилди.

- Сўнги ўйинларда Асилбек Жумаевга қарши кўп фоллар ишлатилаётгандек. Бунга фикрингиз қандай?

- Асилбек ёш ва жуда талантли футболчи. У ҳимоячиларга қарши боришдан қўрқмайди ва дриблинг ишлатади. У қўрқмай иккита ҳимоячига қарши ҳам ўйнай олади. Шу сабаб ҳимоячилар кўп фол ишлатишади. Ҳимоячини бир икки маротаба алдаб ўтсангиз, у кейинги сафар сизга қарши фол ишлатади.

- "Пахтакор" ўтган мавсум "Сурхон"ни икки тўқнашувда ҳам мағлуб эта олмади. Бу мавсум эса "Пахтакор" "Сурхон"га қарши жуда қийналди. Келажакда "Пахтакор"га қарши "Сурхон" қандай ўйнай олади?

- Ҳозирги кунда барча жамоаларнинг имкониятлари тенглашиб қолди. Мусобақа жадвалида пастки ўринлардан жой олган жамоалар қўрқмай "лидер"ларга қарши ўйнаш олишмоқда, авваллари ундай эмас эди Жамоаларнинг молиявий ҳолатлари ҳам жуда ҳар хил эди. Мен келажакда "Пахтакор"ни мағлуб эта олишимизга ишонаман.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика