RU

Последние новости

02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  0 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  0 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  47 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  7 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  45 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4

Сергей Арсланов: "Бундай мухлислик остида футбол ўйнашга қийналдик" Новости

Сергей Арсланов: "Бундай мухлислик остида футбол ўйнашга қийналдик"

Coca Cola Суперлигаси 14-тури доирасида "Андижон"га қарши баҳсдан кейин "Сурхон" бош мураббийи Сергей Арсланов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Барчага ҳайрли кеч. Илк навбатда шуни таъкидлашим керакки, мезбон жамоа мухлислари суюклиларини ажойиб тарзда қўллаб туришди, ақлбовар қилмас перфоманс яратишди. Ўз навбатида бу юқори даражадаги футбол муҳитини яратди. Бу жуда ёқимли. Аммо рақиб жамоада футбол ўйнаши учун жуда қийин бўлади. "Андижон" ушбу баҳсда ғалаба қозониш учун жуда жиддий тайёрлангани ва кучга тўла эканлиги кўринди. Улар учун уч очкони қўлга киритиш мажбурият сифатида олдига қўйилгандек бўлди. Бизнинг жамоага қандай бўлди? Жуда оғир. Ростдан ҳам, Сизларнинг бундай даражадаги футбол атмосферасини ҳосил қилганингиз ва жамоанингизнинг қўллашингиз сабабли юқори даражада футбол ўйнашга қийналдик. Шу сабабли йигитларимга тан бераман. "Андижон" каби яхши ҳолатда бўлиб турган жамоага қарши 10 киши бўлиб ўйнаш, жуда катта кучни талаб қилади. Йигитлар ўзларидаги характерни, иродани намойиш қилиб беришди. Балки, бугун омадимиз келиб, бир очкони қўлга киритгандирмиз. Иккинчи даврада ҳар бир очко олтинга тенг бўлади. Ўйин бобида гапириш жуда қийин. Жамоалар асосан курашларда иштирок этишди, кўплаб дуэллар бўлди.

- Сильванус Нимели иккинчи бўлимда кўп югурмади. Унинг жисмоний ҳолати ёмонга ўхшади.

- Ҳар бир футболчининг бажариши керак бўлган вазифалари бор. Бунинг барчаси рақибларнинг ўйин услубидан келиб чиқилади. Биринчи бўлим жуда оғир ўтди. Ундан ташқари, футболчимизнинг қизил карточка олгани ҳам кўп нарсани ўзгартириб юборди. Шу сабабли футболчиларга бошқа вазифалар юкланди. Нимели ҳам янада чуқурроқ жойлашди ва ҳужумкор ярим ҳимоячи позицияси ўрнига якунловчи ҳужумчи ўрнига жойлашди. 10 киши бўлиб қолганимиз учун бу ҳам жуда кўп кучни оладиган иш. Шу боисдан бемалол айтишим мумкинки, Сильванус бугун ўз олдига қўйилган барча вазифаларини тўлақонли бажарди.

- Жамоанинг бош мураббийи Сиз. Аммо ўйинга жамоани Сергей Токов тайёрлайди. Бу ҳақида нима дейсиз?

- Агар эътибор берган бўлсангиз, майдон четида мен ҳам, Сергей Токов ҳам, Рустам Қурбонбоев ҳам кўрсатмалар бериб турди. Бизда барча жамоа учун қайғуради. У бош мураббий, фақат у гапириши керак, бошқалар жим ўтириши керак дейилмайди. Бизда техник ҳудудда бўлиб турган барчада футболчиларга кўрсатмалар бериб туриш ваколати бор. Шу сабабли, ҳаттоки, дарвозабонлар мураббийи ҳам туриб, футболчиларга бақириб, кўрсатмалар бериб турди. 

- Натижадан мамнунмисиз?

- Бундай мухлислик, 10 киши бўлиб ўйнаганимизни ҳисобга олсак, натижадан мамнунман. Йигитларнинг характерини намойиш қилганидан эса хурсанд бўлдим. Бу эса энг асосийси.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика