RU

Последние новости

22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  1 21:28ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди  1 21:05Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  5 20:38Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1, Нестеров йиғлаган оқшом  5 20:28"Реал" ва УЕФА Европа футболи манфаати йўлида келишувга эришишди  10 19:56"Мадрид ўз тарихидаги шармандаликни яширмоқчи!" — Тони Фрейша "Реал"ни қоралади  15 19:39"Буни "Реал"дан сўранг!" — Ханси Флик Мадрид клубининг Кубокдан чиқиб кетганига шаъма қилди  11 19:30Назорат баҳси. "Динамо" Арманистоннинг энг совриндор жамоасини мағлуб этди  7 19:25Мбаппе жазодан қутилиб қолди! Ҳакам "Мадрид" юлдузининг "қилиғи"ни пайқамай қолган  3 18:53"Барселона"нинг икки етакчиси "Атлетико" билан ўйнамайди  4 18:18Расман: Игорь Суров — «Машъал» бош мураббийи!  9 18:00Антирекорд! Томас Франк — "Тоттенхэм" тарихидаги энг ёмон мураббий  1 17:27"Невараларимга айтиб берадиган гапим бор". Фалькао Роналду ва Месси даврида яшагани ҳақида гапирди  15 17:18Назорат баҳси. ОКМК - "Дечич" 2:2  1 16:55"Ал Насср"ни Ашхободда қандай кутиб олишди?  23

Сергей Шевченко “Андижон”ни тарк этди Новости

Сергей Шевченко “Андижон”ни тарк этди

Ёзги давралар оралиғида улкан ниятлар билан “Андижон”га ташриф буюрган мураббийнинг сафари тез қариди.
Олинган маълумотларга кўра, Сергей Шевченко бугун юртига қайтиб кетди. Бунга сабаб сифатида жамоадаги вазият ижобий томонга ўзгармагани айтилмоқда. Клубнинг ижрочи раҳбарлари билан фикрлари бир жойдан чиқмаган мураббийнинг режаси ҳам табиийки амалга ошмади. Мухлислар Сергей Яковлевични жамоада қолишини қанчалик истамасин, мураббий ватанига қайтишга қарор қилди. Чунки унинг клуб спорт директори Александр Шапран билан чиқиша олмаган. Афтидан Шапран “Андижон”га бошқа мураббийни олиб келиш ниятида.

Айтиш мумкинки, Шевченко айрим сабабларга кўра, расман “Андижон” мураббийи сифатида бўлмасада, машғулотларни ўзи ўтказиб, селекция ишларини ҳам унинг ўзи олиб борганди. Ўйин пайтида эса мураббийлар штабидан ўрин олмай келаётган мураббий қисқа фурсат ичида “Андижон” билан хайрлашадиган бўлди. Албатта бундай бўлишини Шевченконинг ўзи ҳам кутмаган бўлса керак.

Дарвоқе, Шевченконинг яқин ёрдамчиси Борис Белошапка ҳам “Андижон”да дарвозабонлар билан ишловчи мураббий сифатида фаолият юритиб келаётганди. Маълум бўлишича, ушбу мутахассис ҳам юртига қайтиб кетган.

Ёзда клуб раҳбариятида иш бошлаши кутилган Мўминжон Мақсудов ва Рустам Абдиевга ҳамон жамоада иш бошлаши учун буйруқ чиқмаган. Бу эса жамоани бошсиз чавондозга ўхшатиб юбормоқда. Ўзининг 50 йиллик юбилей тўйида яна биринчи лигага тушиб кетиш ҳавфи остида турган “Андижон”да парокандалик юз берган деса ҳам бўлади. Афтидан жамоа олдинги йўл қўйилган хатолардан керакли хулосалар чиқариб олмаган кўринади. Кўрамиз, вазият қандай тус оларкин.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика