RU

Последние новости

00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  0 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  1 23:58Шквирин "Андижон"да  2 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  3 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  6 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  4 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  19 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  20 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  5

Сергей Лушан: "Таркибни машғулотларга қараб танлайман" Новости

Сергей Лушан: "Таркибни машғулотларга қараб танлайман"

"Қалдирғочлар" устози Сергей Лушан "Насаф"га қарши ўйиндан сўнг журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Ўйин қийин бўлди. Рақибларда бир қанча вазиятлар бўлди", дея сўз бошлади мезбонлар бош мураббийи.

Бугунги ўйинда ўйлаган барча ишларимизни амалга ошира олмадик. Сатога келадиган бўлсак, у тартибли, яхши футболчи. У ҳали ўзининг тўлиқ имкониятларини кўрсата олгани йўқ. Бунга бир қанча нарсалар, жумладан, жароҳатлар ҳалал бермоқда. 

Зуаги ва Шодиев? Шакер ватанига учиб кетди. Унинг жароҳати бор. Шу сабабли, уни ватанига қўйиб юборишга қарор қилдик. 

Шодиевнинг операциясига 4 ҳафта бўлди. Ҳозирча ички имкониятлардан фойдаланиб туришга ҳаракат қилмоқдамиз.

Акбар Тўраевнинг ўрнини айни пайтда Зуҳуров эгаллаган. Унинг ҳаракатлари менга маъқул келмоқда. Дарвозабонлар мураббийи билан қайси посбонни ўйинга тайёр деб ҳисобласак, ўша майдонга тушади. Бугало бўлса Бугало, Акбар бўлса Акбар. 

Бугунги ўйиннинг энг яхши футболчиси? Геворкянни айтишни истардим. Аммо, у бундан ҳам яхшироқ ҳаракат қила олади. Аниқ кимнидир ажратиб кўрсата олмайман. Гадоев ҳам яхши ўйин намойиш этди. Шунингдек, Зуҳуров ҳам. 

Асосий таркиб учун барчада имконият бор. Мен машғулотларга қараб таркибни танлайман. Бекрич билан нима бўлаётганини тушуна олмаяпман. Рашидов ҳам ҳали ўзини кўрсатади. Биздаги муаммолар, руҳий томонлама. 


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика