RU

Последние новости

01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  0 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  1 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  8 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5 18:30"Сурхон" россиялик футболчиси билан келишувини 2 йилга узайтирди  5 18:07Расман: Игорь Сергеев "Персеполис" футболчисига айланди  15

Сергей Лушан: "Суперҳужумчи қидираяпмиз" Новости

Сергей Лушан: "Суперҳужумчи қидираяпмиз"

"Бунёдкор" бош мураббийи Сергей Лушан "Навбаҳор"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Натижадан қониқдим. Ўйин сифатидан 60 дақиқагача қониқдим. Кўплаб вазиятлар содир қилдик. Ғалати голларни ўтказиб юбораяпмиз. Ишлашда давом этамиз", - дейди Лушан.

- "Бунёдкор" ҳозир қора кунларни бошдан кечиряпти десак бўладими?

- ОЧЛда биз кучли клубларга қарши ўйнадик. Пенальтидан гол ўтказиб ютқазиб қўйдик. Рақиб сафида шундай ижрочилар борки битта вазиятдан битта гол уради. Бизга эса гол уриш учун 8та вазият керак бўлмоқда...Ёшларда иштиёқ кучли, аммо аниқлик камроқ. Суперҳужумчини қидираяпмиз. Ишлашда давом этаяпмиз, асосий мақсадимиз терма жамоаларга савияли футболчилар етказиб бериш. Мен ўйинни асосан рақамлар, статистика бўйича таҳлил қиламан. Қайсидир футболчи ўйинда яхши ўйнайди, эртасига унинг кўрсаткчиларини кўрсам, бунинг акси бўлади. Агар бугун имкониятлардан фойдалана олганимизда ҳисоб бошқачароқ бўларди.

- Бугун жамоадаги ёшларнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
- Менимча Достон Ҳамдамов 50 дақиқа ёмон кўринмади. Комилов рақибдан тўп олиб қўйишда ҳаракатчан, аммо бироз ҳаяжони бор. Орада ФИФА кунлари бўлди. Бундан ташқари ёшлар терма жамоасига бир қатор футболчиларимиз кетишди. У ердан қайтиб келишгач шогирдларимнинг жисмоний ҳолати турлича бўлиб кетди. Аммо бу барча жойда бор, терма жамоага футболчи етказиб бериш биз учун шараф. Жавлон Иброҳимов ҳамон сафга қайта олмаяпти. Бугун Минори Сато касал бўлиб қолди. "Локомотив"га қарши ўйиндан олдин Зуаги ўзини ёмон ҳис қилганди...

- Сардор Рашидов менимча ўзини хориж клубида ҳис қилмаяптими?
- У билан ўтган куни яхшилаб гаплашиб олдик. У руҳий чуқурда. Сардор жуда қобилиятли футболчи, машғулотларда 10тадан 10та гол уради, ўйинда эса... Бугун кўрдингиз қандай вазиятдан тўп кирита олмади. У келажакда терма жамоада ўйин тақдирини ҳал қила оладиган футболчи бўлиб етишиши мумкин.

- Таркибдаги ўзгаришлар нима билан боғлиқ. "Локомотив"дан учралган мағлубият сабабми ёки ОЧЛдан олдин уларга дам бердингизми?
- Етакчи ўйинчиларга руҳан дам олиш учун имкон бердик. "Лаҳвия" ва "Локомотив"га қарши қийин ўйинлардан сўнг Тўраев, Шораҳмедов ва Филипосян каби футболчиларга дам бердим. Улар билан бу борада гаплашиб олдик.

Нарзулла Сайдуллаев


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика