RU

Последние новости

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Сергеев Қозоғистонни забт эта оладими? Новости

Сергеев Қозоғистонни забт эта оладими?

Кўз тегмасин, хорижга йўл олаётган футболчиларимиз сони анчагина кўпайиб қолди.

Бир неча кун аввал Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игор Сергеев ҳам Қозоғистон Премьер-лигасига йўл олди. 27 ёшли футболчи бунга қадар ҳам легионер мақомига эришган (“Ал Дафра”, “Бейжинг Гоан”), аммо унинг БАА ва Хитойдаги фаолияти омадсиз чиққан эди. Игор бу гал ўзини кўрсата оладими, унинг янги жамоасида вазият қандай? Ҳозир шу ҳақда.

“Актобе” жамоаси матбуот матбуот хизмати 18 фераль куни Игорнинг трансферини эълон қилди. Қозоғистон чемпионати баҳсларини кузатмайдиган мухлислар мазкур клубни мамлакат грандларидан бири деб ҳисоблашлари мумкин. Ҳар ҳолда “Актобе” доимий равишда еврокубоклар саралаш босқичида иштирок этиб келарди. Бироқ, сўнгги 5 йилдирки, ақтебеликлар осмонини қора булутлар қоплаган. Дастлаб, клуб совринли ўринлар учун курашмай қўйди, 2019 йилги мавсумда эса мусобақанинг асосий аутсайдерига айланиб, қуйи лигага равона бўлди. Ўтган мавсум 1-лигада зафар қучган “оқ-қизиллар” яна элитага қайтди. Қисқа қилиб айтганда, “Актобе” айни пайтда гранд жамоалар қаторида эмас.

Шомуродов Ўзбекистоннинг энг кучли ҳужумчиси эмас ёхуд "ўзимизнинг МЮЛЛЕР" ҳақида        

Аммо, ақтебеликлар янги мавсумга тайёргарликни юқори даражада олиб боришмоқда. Туркияда йиғин ўтказаётган жамоани бир йўла 13 киши тарк этди ва янги номлар олиб келинмоқда.

Масалан, франциялик Эрвен Мукам (БАТЭ) ва Тонго Думбия (“Ажман”), сербиялик ҳужумчи Боян Дубайич (БАТЭ), чехиялик марказий ҳимоячи Михал Йержабек ("Яблонец") келиб қўшилди. 

Игор янги мавсумда асосий таркибда майдонга тушиш учун 19 ёшли Максим Самородов ва 30 ёшли Боян Дубайич билан рақобат қилиши керак. Максимнинг тажрибасизлигини, Бояннинг БАТЭдаги рақобатда ютқазгани ва мавсум давомида атиги 2 бор майдонга тушганини ҳисобга олсак, Игор доимий ўйин амалиётига эга бўлиши керак.

ФАКТ: И. Сергеев айни пайтда “Актобе” таркибидаги энг қимматбаҳо футболчи ҳисобланади. “Transfermarkt” портали ҳамюртимизнинг трансфер баҳосини 1,5 млн еврога баҳоламоқда. Игор янги мавсумда Қозоғистон чемпионатининг ҳам энг қиммат футболчиларидан бири бўлади.

Шундай экан, жамоа раҳбарияти Игорни янги мавсумда етакчи бўлиши учун олиб келган десак, янглишмаймиз. Ҳамюртимизга имкон берилса, унумли фойланади деган умиддамиз. Терма жамоамизни ёзда жуда муҳим ўйинлар кутиб турибди. Унга қадар барча футболчилар яхши формага кириб олиши фақат бош жамоамиз учун фойда келтиради.




Игорга омад тилаймиз ва Қозоғистон яшил майдонларини забт этиши кутиб қоламиз. Унинг кейин фаолиятидан қандай натижаларни кутяпсиз?

Автор :
Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика