Сергеев фаолиятини Японияда давом эттиришга яқин
11 дек 2015 15:04
Новости
Сергеев фаолиятини Японияда давом эттиришга яқин
Олий лига - 2015 тўпурари Игорь Сергеевнинг "Пахтакор"ни тарк этиши аниқ бўлиб улгурган.
Аммо уни қайси жамоа сафида кўришимиз номаълум бўлиб турганди. Фаолиятини Европада давом эттиришни мақсад қилаётган футболчи янги йилни Япония "J-лигаси"да бошлашга яқин турибди. Унга жиддий қизиқиш билдирган "Санфречче Хиросима" жамоаси кеча бошланган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этяпти.
"Пахтакор" ўз ҳужумчисини ижара асосида "Санфречче Хиросима"га трансфер қилади.
Бунга сабаб, олий лигадан кўра Япония лигасини европалик скаутларни кузатишлари. Агар Сергеев у ерда ҳам ўзини кўрсата олса, унинг трансфер қиймати бир неча баробарга ошиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, айнан шундай услуб билан Одил Аҳмедов "Пахтакор"дан "Анжи"га трансфер қилинган эди.
Комментарии