RU

Последние новости

23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   0 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  1 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  5 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  6 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  52 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   1 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1

Сэр Алекс ҳар ҳафтанинг охирги кунларида Лестерга автобус жўнатиб турарди Новости

Сэр Алекс ҳар ҳафтанинг охирги кунларида Лестерга автобус жўнатиб турарди

Сэр Алекс Фергюсон – нафақат буюк мураббий, балки, жуда ҳам ажойиб инсон.

Унинг ҳаёти ёрқин ва ажойиб хотираларга жуда бой, ҳозир эса биз шуларнинг энг ажойибини эътиборингизга ҳавола этамиз. Ушбу ҳикояни журналист ва ёзувчи Жереми Клэй сўзлаб берди. Тарих 2018 йилнинг май ойида оммага тақдим қилинганди. Ҳа, ўшанда Сер Алекснинг соғлиғига жиддий муаммолар хавф солаётганди. Шу боисдан ушбу сюжетни кечиктирмасликка қарор қилдик.

***

"90-йилларда мен Лестердаги "Mercury" газетасида ишлардим, - деб ёдга олади Клэй. - Бу твиттерга қадар давр бўлгани учун сен ёки бошқаларнинг жиннича ёзган мақолалари одамларга манзур келмасди. Ёки сенга қўнғироқ қилаверишарди ёки бақириб ташлашарди. Аммо энг қайсар ўқувчилар тахририятга келиб, учрашувни талаб қилишарди.

Элис ўшалардан бири эди. У доимий равишда "Mercury"ни ўқир ва ҳар доим шаҳарнинг бир чеккасидан бошқасига мен билан гаплашиш учун келарди. Балки, мен бунга лойиқ бўлганман...

Элис Лондонда туғилган бўлса-да, Лестерда яшар эди. Ундан ташқари у "Манчестер Юнайтед"га мухлисалик қиларди. У жуда ёқимтой бўлса ҳам, характери, сув ўтказмайдиган сувости кемаси устки қисмидан ҳам бардошли эди. У бир неча бора юқори тонда менга "Манчестер Юнайтед" ҳақида ёзишимни талаб қилганди".

"Бироқ бу Лестер газетаси, - жавоб бердим унга. - Биз Лестерширда нима бўлаётганини ёзамиз".

Ҳа, у қўполлигим учун менга шунчаки бақрайиб қараб қўйди. Ҳуддики ҳозир уни бош муҳаррир қилиб қўйишларини талаб қилаётгандек кўринарди.

Шундан кейин мен Элис "Манчестер Юнайтед"нинг энг биринчи мавсумий абонемент соҳиби эканлигини билдим. Ва энг ноодатий кўринган жиҳат: Сер Алекс Фергюсоннинг шахсан ўзи Элисни "Олд Траффорд"га олиб бориб қўядиган микроавтобусни жўнатиши бўлди. Ҳар ўйин: Лестергача деярли 200 километр ва ортга, Лестерга. Ҳар шанба/якшанба/исталган кун, МЮнинг ўз майдонидаги ўйинига қараб.

Бир куни Элис олдимга танбех беришга келди. Сабабини билмайман ва у ўйинларга бошқа бормаслигини айтди. Нима учун? Унинг ёши 90дан ўтди ва унинг кўзлари аста-секинлик билан ўз равшанлигини йўқотаётганди.

Унинг кўзлари операция учун қарилик қилишини ҳам тушунтирди. Шундан кейин Сер Алекс унга операция пулини тўлашга тайёрлигини айтди. Ўшанда мен "Mercury" учун сенсацион мақолани кўз олдимга келтирдим ва блокнотимни очиб, барча нарсаларни ёзишга тушдим.

Аммо у ўзига қарамай қўйганини сездим. Элис эса булар оммага тақдим қилинмаслигини, Сер Алекс ҳам буни яширинча айтганини тушунтирди. Блокнотимни йиғиштирдим ва тахририятга бориб, нима учун одамлар маҳаллий ҳокимиятдан норозилиги борасидаги мақолани ёздим.

Ўшанда мен Элисни сўнгги бора кўрган эканман. Агарда у твиттер давригача яшаганида, бу воқеани шу ерда айтиб ўтирмаган бўлардим. У ҳар Алекс Фергюсон борасида қайғурарди ва шу боисдан мен ҳикояни оммага ошкор қиляпман".

***

Бу тарихда бошқа қўшимчаларни киритиш жуда оғир. "Mercury" ёзган бошқа тарих эса фақатгина инглиз архивларида қолиб кетган. Бошқа муҳбирлар эса Жереми Клэйнинг олдига келишиб, ҳамкасбининг сўзларини тасдиқлаб, ушбу ҳикояни ёдда сақлаб қолишларини айтишди.

Фақатгина, Сер Алекс Фергюсоннинг чегарасиз мехридан одамлар лаззат олса арзийди!

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика