RU

Последние новости

07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  0 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  26 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1

Сенегал бош мураббийи: "Биз янги тарих яратишимиз керак" Новости

Сенегал бош мураббийи: "Биз янги тарих яратишимиз керак"

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 март куни ЖЧ-2018 иштирокчиси Сенегалга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Сенегал терма жамоаси бош мураббийи Алиу Сиссе яқинда ФИФА расмий сайтига интервью бериб, жамоасининг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги ҳақида сўзлаб берди.

Маълумот учун, Алиу Сиссе ЖЧ-2002да иштирок этиб, ўзидан яхши таассурот қолдирган. У 2015 йилдан бери Сенегални бошқариб келмоқда. Сиссе футболчилик даврида терма жамоа шарафини 35та ўйинда ҳимоя қилган.

Жанубий Корея ва Японияда бўлиб ўтган мундиалдан сўнг орадан 16 йил ўтиб Сенегал яна ЖЧга чиқди. Алиу Сиссе эса жамоани мусобақага ўта жиддий тайёрлашни мақсад қилган. Яқинда ушбу мураббий ФИФА расмий сайтига интервью берди.

- "Охирги марта жаҳон чемпионатида ўйнаганимизга ҳам деярли 16 йил бўлибди. Албатта, бу жуда катта муддат. ЖЧ-2002даги иштирокдан сўнг кўпчилик энди Сенегал ҳар доим жаҳон чемпионатига боради деб ўйлаганди, лекин бундай бўлмади. 15 йил кутишимизга тўғри келди. Олдинги жамоа ўзидан ажойиб тарих қолдирганди. Ҳозир авлод эса янги тарих яратиши мумкин".

- "Биз яна чорак финалга чиқишимиз мумкинми? Футболда ҳамма нарсанинг иложи бор, шундай экан нега ҳаракат қилмайлик? Бизда ёш ва ғалабага чанқоқ таркиб бор. Фақат футболчиларимизда тажриба кам. Биз мундиалга ҳеч нимага даъво қилмасдан борамиз ва ўз ўйинимизни кўрсатамиз".

- "ЖЧ-2002да биз жаҳон ва Европа чемпиони Франция билан бир гуруҳда эдик ва бу жамоани 1:0 ҳисобида мағлуб этганмиз. Гуруҳда шунингдек, Уругвай билан Дания ҳам бор эди. Шундай қийин рақиблар орасидан чиқишнинг ўзи бўладими. Муҳими, биз ҳеч қандай босимни ҳис қилмаганмиз".

- "Бу сафар яна ҳаммасини хотиржам бошлашни хоҳлаймиз. Рақибларимиз ҳам ажойиб: Колумбия, Япония ва Польша. Агар ўзимизни бошқара олсак ва ўзимиз хоҳлаган футболни намойиш қилсак, ишонаманки, бу жамоаларга бошоғриқ бўламиз. Колумбия ЖЧ-2014да чорак финалгача борди. Польшани дунёнинг энг кучли еттита жамоасидан бири деб ҳисоблайман. Япония эса Осиё етакчиларидан бири ва бу жамоа билан савиямиз тенг бўлса керак".

- "Мен энди мураббийман, майдонга тушиб тўп тепа олмайман. 2002 йил жамоа сардори эдим. Ҳозир эса бош мураббийман. Менга ўйинчиларни бошқариш ёқяпти, чунки уларга ўз билганларимни ўргатишни хоҳлайман. Сенегал формасини кийиш оддий нарса эмас. Бунинг учун жуда кўп меҳнат қилишингга тўғри келади. Мусобақада биз ҳам ўз Ватанимиз, ҳам Африка шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз".

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика